Latest news

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  4 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  4 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  10 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Александр Крестинин: "Четлатишдан сўнг таслим бўлмадик ва бир очкони қўлга киритдик" News

Александр Крестинин: "Четлатишдан сўнг таслим бўлмадик ва бир очкони қўлга киритдик"

Сoca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин биз учун осон кечмади. 80 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнадик. Таслим бўлмасдан курашиб, бир очкони қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман", – деди Крестинин.



- Суҳроб Иззатовнинг қизил карточкасига изоҳ бериб ўтсангиз...

- Мен ҳакам қарорларини муҳокама қилмайман. Вазиятга келадиган бўлсак, кейинчалик кўриб чиқамиз ва хулосага келамиз.

- Сўнгги ўйинларда жамоа асосан иккинчи таймда ўйинни кучайтиришмоқда. Бунга сабаб нима? "А" режа иш бермаганидан сўнг "Б" режасига ўтилмоқдами?

- Мен ушбу саволга жавоб қидиряпман. Жамоада жисмоний ҳолат яхши, бироқ иккинчи бўлимни яхшироқ ўтказмоқдамиз. Бунга сабаб нималигини билмайман очиғи. Бу саволингизга ҳали жавоб топа олмадим.



- "Бунёдкор" жамоасининг ҳужумчилари сўнгги баҳсларда деярли гол уришмаяпти. Бугунги учрашувда ҳам марказий ҳимоячи гол урди. "Бунёдкор"да ҳужумчилар билан боғлиқ муаммонинг сабаби нимада?

- Биз машғулотлар ўтказамиз ва ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Масалан, Франция чемпион бўлган Жаҳон чемпионатида марказий ҳужумчи Оливье Жиру бирорта гол урмаганди. Бизнинг жамоада ҳар бир футболчида гол уриш учун имконият бўлади. Ҳар бир футболчи якунловчи вазиятда бўлиб қолиши мумкин. Биз стандарт вазиятлардан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги учрашувда "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?

- Агар ўйиндан аввал дуранг қайд этишимизни билганимда, бугун икки очко йўқотдик деган бўлар эдим, аммо бугунги ўйинда деярли 90 дақиқа бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик. Бугун бир очкони қўлга киритдик дея оламан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика