Latest news

20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  0 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  1 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   2 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  9 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   3 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  0 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  19 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  1 17:12МЮ "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 16:10Суперлига. Биринчи турда энг кўп тўқнаш келган икки жуфтлик, ҳар иккисида "Сўғдиёна" иштирок этган   8 15:54Рэшфорд АПЛ клубига ўтяпти  8 15:29Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хорватия клубига мағлуб бўлди  14 15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   47

Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари ўнлигига кирди News

Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари ўнлигига кирди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод, Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат ўн футболчисидан бири деб топилди.
Бу ҳақда, Transfermarkt маълумотларига асосланиб, Vesti.kz хабар бермоқда.

Хабар беришларича, трансфер қиймати 800 минг еврога баҳоланган Александр Гейнрих 7-8-ўринларни «Иртиш»нинг сербиялик футболчиси Игор Бурзанович билан бўлишиб турибди.

Ўнликни Беларусь терма жамоасининг асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган 25 ёшли ярим ҳимоячиси Ренан Брессан бошқариб турибди – «Астана» ярим ҳимоячисининг трансфер нархи 2 миллион еврога баҳоланган.

Бундан ташқари, «Астана»нинг португалиялик ҳужумчиси Сисеру, «Атирау»нинг нигериялик ҳимоячиси Майкл Одибе ва «Актобе»нинг асли бразилиялик, лекин Арманистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи ярим ҳимоячиси Маркос Пиззеллининг трансфери 1,5 миллион евро туради.

29 ёшли Александр Гейнрих профессионал футболчилик фаолиятини 2001 йили Тошкент вилоятининг «Дўстлик» жамоасида бошлаган ва фаолияти давомида «Пахтакор», ЦСКА (Москва), «Торпедо» (Москва), «Сувон Бльюингз» (Жанубий Корея), «Эмирейтс» (БАА) клубларида тўп сурган.

2002 йил якунларига Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея топилган Александр Гейнрих 2002 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасида 84та ўйин ўтказиб, 28та гол урган. Футболчи охирги марта терма жамоа сафида 2013 йил октябрида, Вьетнам терма жамоасига қарши Тошкентда ўтказилган ўйинда майдонга тушганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика