Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  1 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  18 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

Александр Гейнрих: «Локо» раҳбарияти билан чиқишмай қолдик ва ўзаро келишувга кўра жамоани тарк этдим» News

Александр Гейнрих: «Локо» раҳбарияти билан чиқишмай қолдик ва ўзаро келишувга кўра жамоани тарк этдим»

"Локомотив"нинг собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистонинг «Ордабаси» жамоаси билан расман шартнома имзолаганидан сўнг клуб сайтига интревью берди.
"Янги мавсумга Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан тараддуд кўраётган эдим. Бироқ клуб раҳбарияти билан чиқишмай қолдик ва кейинчалик ўзаро келишувга кўра жамоани тарк этдим. Шунга қарамасдан Тошкентда ўз спорт формамни ушлаб туришга ҳаракат қилдим. Шундан сўнг "Ордабаси" клубидан расман таклиф тушди ва мен бу чорловни хурсандчилик билан қабул қилдим. "Ордабаси"нинг Европа лигасида ўйнаши бу катта плюс. Бу нарса мен учун ҳам катта чорлов бўлади. Футболчи сифатида ушбу нуфузли турнирда муносиб қатнашишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, жамоамиз учун ҳам бу жуда муҳим мусобақа бўлади", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Александр Гейнрих.

— Баъзи ОАВда сизга "Иртиш" жамоаси ҳам қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди?
Мен "Локомотив" йиғинларида қатнашаётганимда павлодарликлардан қизиқишлар бўлиб турганди. Аммо расмий таклиф билан менга мурожаат этишгани йўқ.


— Виктор Кумиков билан танишмисизлар?

— Шахсан таниш эмасман, лекин ушбу мутахассис ҳақида кўплаб маълумотга эгаман. Виктор Кумиков ўз вақтида Ўзбекистон чемпионатида ҳам фаолият юритган ва иш услубидан қисман хабардорман. Анча қаттиққўл ва талабчан мураббий деб биламан.


— "Ордабаси" футболчиларидан кимларни танийсиз?

— Кўпчилиги билан танишман. Айниқса Андрей Сидельников билан яқин дўстмиз. Бизнинг оилавий борди-келдимиз бор. Андрей менинг энг яхши дўстларимдан бири. "Ордабаси"да бирга ўйнашимиз бу ҳам бир плюс бўлади. Менинг асосий мақсадим - бу жамоамнинг ҳар бир турнирда муносиб иштирок этиши ва ғалабаларни қўлга киритиши.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика