Latest news

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Александр Ежов: "Рўзимбой Аҳмедов лидерлик қобилиятини кўрсатишга интилди" News

Александр Ежов: "Рўзимбой Аҳмедов лидерлик қобилиятини кўрсатишга интилди"

Про лиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Ушбу учрашувда ютишимиз ёки аксинча ютқазишимиз мумкин эди. Рақибни ҳам бир очко билан табриклайман. Умуман олганда баҳс дурангга мос тарзда ўтди. Йигитларда босим кучлилик қилди. Лекин берилган кўрсатмаларни бажаришди. Ҳакамлар ҳақида гапириш менинг ваколатимга кирмайди. Уларни назорат қиладиган кишилар бор",- дея гап бошлади Ежов.

- Ўйлаб қўйган режаларингиз амалга ошдими?

- Барчаси ҳам амалга ошмади. Айтганимдек йигитларда босим катта бўлди. Ишлашда давом этамиз.

- Майдон ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Майдон идеал ҳолатда эди. Муҳит ҳам ажойиб бўлди. Бунинг учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Кўплаб ишқибозлар орасида тўп тепиш албатта бошқача завқ беради.

- Рақиб жамоа таркибида қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?

- "Арал Самали"даги Наврўз Алимов ва Азамат Алланиёзовни яхши билардик. Биздан эса Рўзимбой Аҳмедов лидерлик қобилиятини кўрсатишга интилди. Орқа чизиқда эса Ғайрат Ўдаев. Унда кўп нарса ўхшамаган бўлса ҳам ёмон ўйнамади.

- Бугун "Хоразм" воҳа дербисида икки очко йўқотдими ёки бир очко қўлга киритдими?

- Юқорида таъкидлаганимдек бугун ютишимиз ёки ютқазишимиз мумкин эди. Икки жамоа ҳам очко йўқотгани йўқ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика