Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади"
		
		01 dec 2020 17:19
        News	
	 
				 
				Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади"
"Оғир ўйин бўлди. Босим бор эди. Ҳозир ҳиссиётда нима дейишга ҳам ҳайронман. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Улар билан фахрланаман. Ҳар бир ўйинда борини бериб ўйнашди.
Ҳозир қўл остимдаги йигитлар янада яхшироқ ўйнай олишади, кўпроғига қодирлар. Ўйиндан қониқиш ҳоси қилдим. Камчилигимиз вазиятларни голга айлантира олмаётганимизда. Кейинги мавсумга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади. Менимча йигитлар 60 фоиз кучини кўрсатди, улар бундан ҳам кўпроғини бажара олади.
Олдиндаги режаларим ҳақида бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади.
Биз ҳар бир учрашувга жиддий қараймиз ва рақибни ўрганиб чиқамиз. "Зомин"ни дуранг ҳам қониқтиришини ва ҳимоядан ҳаракат қилишини билардик. Футболчиларимга вазиятларда эътиборлироқ бўлишни айтдим. Чунки рақиб қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Бизнинг ўйинга ўз режамиз бор. Тимур Исмаиловда вазиятлар бўлди, Темур Бекчановда ҳам қулай имконият юзага келди.
Майдонда доим 12 ўйинчиларимиз яъни мухлисларимизнинг далдасини ҳис қилиб тўп тепамиз. Бугун ҳам ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди. Уларга катта раҳмат айтаман",- дейди Ежов.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments