Latest news

15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  0 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  0 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  64 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  26

Александр Ежов: "Муаммоларга қарамай футболчиларим ирода кўрсата олишди" News

Александр Ежов: "Муаммоларга қарамай футболчиларим ирода кўрсата олишди"

Про лига 19-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир мавсум ва қийин кунларни бошимиздан ўтказганимизга қарамасдан йигитлар бугун ирода кўрсата олишди. Қизиқарли мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Ҳиссиётларга ва асабийлашишларга бой ўйин ўтди. Аввал ҳам айтганман сен урмасанг сенга уришади. Муаммоларга қарамай футболчилар майдонга чиқиб курашмоқда. Таркибимизда жароҳат олганлар кўп.

Ҳужумчиларимизга маҳорат етишмаяпти. Охирги нуқта қўйишда қийналишмоқда. Ҳар бир ўйинда кўплаб вазиятлар яратишмоқда. Ҳар бир баҳс кучли босим остида кечмоқда.

Ҳабибулло Матёқубовни ортиқча мақтамоқчи эмасман. Бу салбий таъсир қилиши мумкин. Чунки ушбу ҳолат менталитетимизга ҳосдир. Уни мақтасам ўзидан юлдуз ясаб олиши мумкин. Яна ёш иқтидорли футболчилар кўп. Хоразмда доим иқтидорлар етарлича бўлган. Уларнинг орасида келажакда Суперлигада ҳам ўйнай оладиганлар ҳам топилади. Бу борада ишлашда давом этамиз",- дейди Ежов.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика