Latest news

20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  2 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  1 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  2 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  2 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  31 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  11 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  8 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  2 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  67 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  1

Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас" News

Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




- Ўйин ҳақида

- "Нефтчи" клуби ҳамда жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги тезкор тарзда киритилган голлар ўйиннинг умумий натижасига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ голлар ўтказиб юбордик. Ўз ўйинимизни тўлақонли намойиш этгунимизга қадар Фарғона жамоаси ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Истиқлол" жамоаси билан кечган баҳсда жамоангиз қўлга киритган 3 очко бекор қилинди. Мазкур холатга муносабатингиз қандай?

- Албатта, бу ёқимли эмас. Регламент – бу барча бирдек амал қиладиган ҳужжат. Биз ҳам ҳамма қатори бунга амал қиламиз. Тортишгандан фойда йўқ.

- Бугун жамоангизнинг йирик ҳисобда мағлуб бўлганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ўйин давомида кўп маротаба консетрацияни йўқотдик. Бундан ташқари, "Нефтчи"да кучли легионерлар бор, уларнинг ёрқин ўйини умумий натижага таъсир кўрсатди. 

- Ўйин қайдномасида фақат бир нафар дарвозабон кўрсатилган, бунинг сабаби нима?

- Ўтган учрашувда жамоамиз дарвозабони қизил карточка олганди. Шу сабабли бугун бизда фақат бир нафар дарвозабон бор эди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика