Latest news

06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  0 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  39 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  476

Александр Ежов: "Биз "Шўртан"ни ўйиндан олдин "ютиб бўлгандик" News

Александр Ежов: "Биз "Шўртан"ни ўйиндан олдин "ютиб бўлгандик"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Шўртан"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда Ғузор клуби ҳар томонлама бизни мағлуб этди", - Александр Ежов.

- Иккинчи таймда жамоаингизни ўзгартириб қўйишгандек туюлди...

- Бугун йигитлар кет-кет учта ўйинда ютиб хотиржамликка берилишди шекилли. Ғузорда осонгина ютамиз деб ўйлашди менимча. Бундан ташқари бизда жароҳат олганлар кўп, ярим жамоамиз уколлар ёрдамида майдонга тушишмоқда. Афсуски футболни алдай олмайсан, ким кўпроқ югурса, кўпроқ ҳаракат қилса ўша томон ютади. Бугун "Шўртан" шунда ўйнади, уларда истак ҳам юқори бўлди.

- "Хоразм" биринчи даврада худди шу ҳисоб билан ютганди, бугун эса мағлубият. "Шўртан" асосий таркибни шакллантиришда қийинчиликка дуч келган клуб ҳисобланади, ниманинг эвазига бундай йирик ҳисоб қайд этилди деб ўйлайсиз?
- Менимча йигитлар ўйиндан олдин "Шўртан"ни "ютиб бўлганди". "Шўртан" юқорида айтганимдек биздан кўпроқ югурди.

- Бугун қайси чизиқдан кўнглиз тўлмади?
- Бутун жамоадан кўнглим тўлмади.

- Бугун футболчиларга ҳам, мураббийга ҳам эътироз қилмадингиз... Бошқа ўйинларда ҳам шундаймисиз?
- Барча эътирозимни танаффус вақтида футболчиларга билдирдим (кулади). Ўйинда рақиб бизни шунчаки мағлуб этганида ҳакамга эътироз билдириб нима қиламан?




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика