Latest news

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  16 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  3 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

"Алания" спорт директори Тимур Демуров: "Ўзбек футболчиларини кузатамиз. Норчаевнинг ўтиши бўйича Қосимов билан маслаҳатлашдик" News

"Алания" спорт директори Тимур Демуров: "Ўзбек футболчиларини кузатамиз. Норчаевнинг ўтиши бўйича Қосимов билан маслаҳатлашдик"

Ушбу кунларда Ўзбекистонда ўтаётган Осиё Кубоги U-20да "Алания" спорт директори Тимур Демуров бўлиб турибди.

У Championat.Asia билан интервьюда нега клуб Ҳусайн Норчаевга эътибор қаратгани, Марказий Осиё мамлакатларидаги футболчиларга қизиқиш ва бошқа кўплаб нарсалар ҳақида гапириб берди.


- Қачондан бери Тошкентдасиз, нечта ўйинга ташриф буюрдингиз?
- 5 март "Алания"нинг Нижнекамскда "Нефтехимик"га қарши ўйини бор эди, 6-да эса Тошкентда эдим. Ҳозирча тўртта ўйинга ташриф буюрдим.


- Ушбу турнирга қандай мақсадлар билан келдингиз?
- Аввало, "Алания"нинг иккинчи жамоасида ўйнаётган футболчимиз Арсен Шаршенбековни кузатиш учун. У Осиё Кубоги U-20да Қирғизистон термаси сафида ўйнамоқда. Бундан ташқари, бизда кузатаётган маълум бир футболчилар рўйхати бор ва улардан кимдир айнан ушбу турнирда ўйнамоқда.


- Россияда ҳозирда Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари футболчиларининг тенденцияси кузатилмоқда дейиш мумкинми?
- Биз ушбу футбол бозорини анчадан бери кузатамиз. Бундан ташқари, тарихдан шундай бўлганки, ўзбек ўйинчилари бизда, яъни "Алания"да ўйнашган. Улардан айримлари клуб тарихида катта из қолдиришган. Ўзбекистонлик футболчилар менталитет бўйича Осетияга, яъни бизнинг футболга яхши мослашишади.


- Норчаевни қанчадан бери кузатдингиз?
- Норчаев бўйича скаутдан илк ҳисобот менга 2021 йилнинг ноябрида келди. Шунда деярли бир ярим йил олдин бўлади. Эътибор қаратдик, скаут унинг вазиятларидан лавҳалар тайёрлади ва диққат билан кузатадиган бўлдик.


- Ҳусайннинг қандай сифатлари учун олдингиз?
- У ўйин услуби бўйича "Алания"га ажойиб тарзда мос тушади деб ўйлайман. У марказий ҳужумчи, аммо жуда "портловчи", қисқа паслар билан ўйнайдиган комбинацион ўйинчи. Бундай ўйинчилар доим керак, уларни бизнинг маҳаллий омма яхши кўради. Тезликдан ташқари, у елка билан яхши ўйнайди, жарима майдончасида ажойиб ҳаракат қилади, гол уриш учун вазиятлар топади. У "Алания"да ўзининг энг яхши сифатларини намойиш эта олиши ва футболчи сифатида ўсиши мумкин деб ўйлайман. Ҳозирда энг асосийси, у кўникиб олди. Жамоадаги йигитлар уни яхши қарши олишди.


- Мавсумнинг иккинчи қисмида Норчаевдан нима кутяпсиз?
- Ҳусайн ҳозирда асосий таркибда ўйнаётган асосий ҳужумчисига рақобат тақдим этади. Ҳозирда ҳеч ким унга босим ўтказиб, шу ерда натижа талаб қилмайди. Аммо, шундай дея оламан: Норчаев ҳозирда ўз кучи билан "Алания"га клуб олдида турган вазифаларни ечишда ёрдам беради олади – биринчи навбатда, РПЛга чиқишда.


- Норчаевнинг ўтишида олдин "Алания"да ўйнаган ўзбек футболчиларининг тажрибаси ҳисобга олиндими?
- Албатта, биз буни ҳисобга олдик. Менимча, Ҳусайн клубимиз тарихидаги Ўзбекистондан бўлган ўнинчи футболчи. Осетияда ҳалигача энг севимли ўйинчилардан бири Миржалол Қосимовдир. Биз у билан ҳатто Норчаев борасида ҳам маслаҳатлашдик: қисқасини айтганда, у яхши ўйинчи эканлигини айтган ҳолда, буни маъқуллади.


- Сўнгги савол: ҳозирда Ўзбекистондан кимнидир кузатяпсизми?
- Ҳа, бизда кузатиб бораётган ўйинчиларимиз рўйхати бор - у ерда шу жумладан ўзбек футболчилари ҳам бор. Ҳозирда ортиқ ҳеч ким билан музокара олиб бормаяпмиз, аммо маҳаллий футбол бозорини кузатамиз.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика