Latest news

11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  3 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  1 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  13 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  10 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1

“Ал Завра” бош мураббийи: “Бунёдкор” билан ўйинга тайёр эмасмиз, сабаби...” News

“Ал Завра” бош мураббийи: “Бунёдкор” билан ўйинга тайёр эмасмиз, сабаби...”

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Босим Қосим ва Муҳаннад Абдулраҳим иштирок этди.

- Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Тан олиш керак, жамоам эртанги учрашувга тайёр эмас. Чунки Ироқда чемпионат уч ой олдин тўхтатилган. Бу орада биз ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушганимиз йўқ, - дейди Босим Қосим


- Бош мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Ҳақиқатдан биз ўйинга тайёр эмасмиз. Лекин ғалаба учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, - Муҳаннад Абдулраҳим


- Ўзбекистонда ҳам янги мавсум старт олгани йўқ. Қайсидир маънода ҳар иккала жамоа ҳам бир ҳолатда. Шу вазиятга нима дейсиз?

- Вазият ҳар хил, "Бунёдкор" БААда йиғин ўтказди. Бизнинг жамоа эса на Ироқда, на Ўзбекистонда ўртоқлик учрашуви ўтказмади. Бундан ташқари жамоамиз Ўзбекистонга иккига бўлинган ҳолда етиб келди. Уч нафар енг асосий футболчилари клубни тарк этди. Улардан икки нафари ҳужумчи эди. Аммо шунга қарамай "Ал Завра" Ироқнинг энг машҳур клуби, шу боис эртага ғалаба қозониб, ироқлик мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 


- Рақибни ўрганиш жараёни қандай кечди?

- 15 йил олдин Ўзбекистонга келганман, ўтган йил ҳам "Эйр Форс" устози сифатида Ўзбекистонга келгандим. "Бунёдкор" ҳозир яхшироқ имкониятга эга. Ўзбек футболчилари ва ўзбек клублари ҳақида етарли маълумотга эгаман. 


- Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишингиз керак эди.

- Куни кеча биз "Оқ-тепа" билан ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз керак эди. Бироқ майдон ҳолати жуда ҳам ёмон эди. Шу боис "Оқ-тепа" билан ўйинни бекор қилдик. Футболчиларим жароҳат олишлари мумкин эди.


- “Бунёдкор”нинг беш футболчиси жамоада эмас, таркибда янгилар кўп. Бу ҳолат сизларга устунлик бермайдими?

- "Бунёдкор"нинг 5 нафар футболчиси айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга эканлигини биламиз. Янги футболчилар келганлигини ҳам биламан. Иккала жамоага омад тилайман, эртага стадионга келадиган мухлисларга ҳам омад тилайман. Тўқнашув битта ўйиндан иборат. Ёш ва тажрибали футболчилар ёрдамида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 


Ироқ футбол Федерацияси ва ироқлик футболчилар номидан ОФКга раҳмат айтаман. Улар ҳар қандай қийин ҳолатда Ироқни қўллаб-қувватлашади", - дейди Босим Қосим.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика