Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

"Ал Шабаб" асосан техникага таянадиган футболчиларга эга" — Ҳусайн Норчаев News

"Ал Шабаб" асосан техникага таянадиган футболчиларга эга" — Ҳусайн Норчаев

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин олиб бораётган "Насаф" сўнгги назорат учрашувида "Ордабаси" билан тўқнаш келиб, минимал ғалабага эришди (1:0).

Учрашувдан сўнг қаршиликлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевни суҳбатга тортдик.   

"Бугунги учрашув режадагидек ўтди. Ўртоқлик учрашувларида кўпроқ куч сарфлашимиз ва "Ал Шабаб" билан баҳсга тайёр бўлишимиз керак. Кайфиятимиз аъло. Худо хоҳласа, "Ал Шабаб"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз ва юртимизга яхши кайфиятда қайтамиз", – дея гап бошлади Ҳусайн Норчаев. 

- "Ордабаси"нинг ўйин услуби, жисмоний тайёргарлиги Европа кучли клублариникига ўхшаб кетди...

- Тўғри, уларнинг ҳимоячилари кўпроқ бўйи узун ва бақувват футболчилар экан. Бошқа футболчилари ҳам шундай. Улар шундай футбол ўйнайди, 1-2 та ўйинларини кўргандим. "Ордабаси" тезлик ва кучга таянган ҳолда тўп тепади. 

- Йиғиндаги ўйинлар ҳақида қандай фикрдасиз? "Насаф" 8 та ўйин ўтказишга улгурди...

- Мураббийлар штаби кучли рақибларни танлаган экан. Яхши тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, энди ҳаммасини "Ал Шабаб" билан баҳсда кўриб оламиз. 

- Жамоа назарий машғулотларда "Ал Шабаб" иштирокидаги учрашувларни ҳам кўриб бордими?

-  Ҳа, ўрганиб чиқдик. Худо хоҳласа, мураббийлар ўзига яраша яхши тактика танлашади.  

- Туркия йиғинидаги рақиблар ўйини билан таққосласак, "Ал Шабаб"нинг ўйини қайси жамоаникига ўхшаб кетади?

- Кўпроқ Грузиянинг "Дила" жамоаси (2:0 – таҳр.) ўйини ўхшар экан.  Жамоа асосан техникага таянадиган футболчиларга эга. "Ал Шабаб" ҳам худди шундай.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика