Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Дохадан мухбиримиз хабар беради: “Ал-Ҳилол” бугунги ўйинга таркиб йиғолмай қолиши мумкин News

Дохадан мухбиримиз хабар беради: “Ал-Ҳилол” бугунги ўйинга таркиб йиғолмай қолиши мумкин

ОЧЛ регламентига кўра, ўйин учун қайдномадан энг камида 13 футболчи жой олиши керак: 11 асосий таркиб аъзоси, захирада эса бир нафардан дарвозабон ва ўйинчи.

Қатардаги мухбиримизнинг хабар беришича, ҳозирда “Ал-Ҳилол”нинг қайдномасида 13 нафар соғлом футболчи бор: улардан 3 нафари дарвозабон, қолганлари эса майдондаги ўйинчилар. Саудияликлар 6-тур доирасида ўтадиган “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши учрашувни қолдиришни сўраб, ОФКга мурожаат қилишган, аммо уларнинг навбатдаги илтимоси ҳам рад этилди.

Шу боис, “Ал-Ҳилол”нинг олдида иккита йўл қолган, биринчиси, учрашувдан бош тортиб, мусобақадаги иштирокини якунлаш. Иккинчиси эса захирадаги дарвозабонлардан бирини ўйновчи футболчи сифатида қайдномадан ўтказиш.

“Ал-Ҳилол” мусобақадаги иштирокини якунласа, жамоанинг барча натижаси нолга тенглаштирилиши ва “Пахтакор” 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқиши ҳақда олдинроқ хабар бергандик

1. "Пахтакор" – 7 очко

2. “Шабаб Ал-Аҳли” – 7 очко

3. “Шахр Ходро” – 0

Ҳозирча, саудияликлар қандай қарорга келгани маълум эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 19 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи, Муҳаммад Жаҳфали, Муҳаммад Кунайдири.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари, Муҳаммад Канно, Носсир Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.

Коронавирусдан даволаниб сафга қайтганлар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳси бугун, 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Беллашув Доҳадаги "Khalifa International Stadium"да бўлиб ўтади. 

"Ал-Ҳилол" иштирокини давом эттирса, "А" гуруҳи пешқадами сифатида кейинги босқичда "B" квартетидаги иккинчи жамоа ("Ал-Шорта" ёки "Истиқлол")га қарши тўқнаш келади.

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика