Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Акмал Холматов: “Шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими жамоамнинг ютуғи” News

Акмал Холматов: “Шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими жамоамнинг ютуғи”

Бироз аввал олий лиганинг 20-тур якунларига бағишлаб, рамзий терма жамоани ҳукмингизга ҳавола этгандик.
Унда “Нефтчи” сардори Акмал Холматов ҳам ўрин эгаллаганди. Тажрибали футболчи 7 йиллик танаффусдан сўнг “Нефтчи”га қайтганидан кейин ва илк голини киритди.

- Очиғи, тур рамзий терма жамоага киритилганимни биринчи бор сиздан эшитиб турибман. Албатта бу ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Лекин биласизми, мен учун бундай шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими эса жамоамнинг ютуғидир. Чунки клубим муваффақият қозонса шунинг ўзи биз футболчилар учун катта ютуқ саналади.

- “Металлург”га қарши кечган баҳсда “Нефтчи”ни ғалаба қозониши учун бор кучим билан ўйнашга интилдим. Қай даражада ўйин кўрсатганимга келсак, яхшиси бунга мураббийлар жавоб бергани маъқул. Мен имкон қадар ҳар доим ўз ишимни пухта бажаришга ҳаракат қиламан. Шу куни “Нефтчи” ютди. Демак, футболчилар яхши ўйнаган. Келгуси ўйинларда ҳам ашаддий мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз – дейди Акмал Холматов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика