Latest news

18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  3 17:49ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  15 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  3 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  6 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  30 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  6 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  22 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1

Акбар Тўраев: "Андижон" устидан қозонилган ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман" News

Акбар Тўраев: "Андижон" устидан қозонилган ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси ўз майдонидаги ноҳуш серияга 22-турдан "Андижон" билан ўйинда барҳам берди.

Гап шундаки ушбу турга қадар Равшан Ҳайдаров шогирдлари қаторасига 10та турдан бери ўз майдонларида ғалаба қозона олмаётганди. Ушбу учрашувда ғалаба тўпини Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров киритган бўлсада, дарвозабон Акбар Тўраев жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Биз эса ўйиндан сўнг маҳоратли кипернинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Сурхон"даги айни пайтдаги вазият ҳақида

Бутун дунёда пандемия ҳукум сурмоқда. Очколарни йўқотишимизда карантин катта рол ўйнади деб ўйлайман. Чунки, керакли паллада машғулотларни қила олмадик. Шунингдек мураббийлар алмашинуви ўз сўзини айтди десам тўғри бўлади. Кўрган бўлсангиз ҳеч бир баҳсда ўйин томонлама мағлуб бўлмадик. Қаердадир хатолар панд берди, яна қаердадир омад биздан очиқчасига юз ўгирди. 

Маош ва қарздорликлар

Қарздорликлар секин-аста ижобий ҳал қилинишини раҳбариятимиз ваъда берди. 

"Андижон" билан ўйиндаги ғалаба ҳақида

Ушбу ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман. 


Ўз майдонидаги ғалабасиз серия сабаби

Юқорида таъкидлаганимдек машғулотлар ўтказиш, жамоанинг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлаб туриш қийин бўлди. 

Акбар Тўраевнинг ўйинида нима учун барқарорсизлик юзага келди?

Жароҳатлар қийнаб юборди. Алам қиладиган жиҳати йўқ жойдан машғулотларда ҳам жароҳат орттириб олдим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Худо хоҳласа аввалги мавқеимга қайтишга ҳаракат қиламан. Мақсадим миллий терма жамоага қайтиш. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокни қўлга киритиш зиммамизга юклатилган!

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика