Акбар Исматуллаев ва "Динамо" иши ЎФА қўмитасига оширилди
14 mar 10:51
News
Акбар Исматуллаев ва "Динамо" иши ЎФА қўмитасига оширилди
Самарқанднинг "Динамо" клуби 2023 йилнинг 15 декабрь санасида футболчи Акбар Исматуллаев билан 1 йиллик шартнома имзолаган бўлиб, мазкур шартномани “Суперлига ва Пролига регламенти”да белгиланган лимитдан ташқари 17 декабрь куни ПФЛ рўйхатидан ўтказган. 18 декабрь куни эса қишки трансфер ойнаси очилган.
Бироқ "Динамо" қишки трансфер ойнаси ёпиладиган 24 февралга қадар Акбар Исматуллаевни мусобақалар учун рўйхатга киритмади. Яъни, футболчининг "Динамо" билан амалда шартномаси бор бўлса-да, у ПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок эта олмайдиган бўлди. Ваҳоланки, меҳнат шартномасининг 4.1.3-бандида футболчининг мураббийлар қўл остида машғулот ўтказиши ҳамда мусобақалардаги иштирокини таъминлаш "Динамо" мажбуриятларидан бири сифатида кўрсатилган.
Футболчи сифатидаги асосий ҳуқуқи поймол қилингач, Исматуллаев Ўзбекистон футболчилари уюшмасига шикоят киритди. Шу асосда 29 февраль куни "Динамо" футболчи ФИФА низомлари асосида шартномани бир тарафлама бекор қилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш хати олди, аммо уни белгиланган муддат ичида жавобсиз қолдирди. Натижада Истамуллаев жорий йилнинг 7 март куни "Бунёдкор" клуби билан шартнома имзолади.
“Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”нинг 6.1-бандида шартномаси узрли сабаб бўйича тугаган профессионал футболчи истисно тариқасида рўйхатдан ўтказиш давридан ташқари рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги, Ассоциация бундай профессионал футболчини рўйхатдан ўтказишга тегишли мусобақанинг спорт яхлитлигига етарлича диққат-эътибор қаратиш шартида рухсат бериши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, уюшма Акбар Исматуллаевга "Бунёдкор" таркибида мусобақаларда иштирок этишга рухсат бериш масаласида ёрдам сўраган.
ПФЛ мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, ишни ЎФА тегишли қўмитасига оширишга қарор қилди.
Comments
давом этирсангиз яна бир варак ёзса булади.
Купол булса хам ёзаман биздаги хар сохадаги энг катта далбаёбизм чикарилган карор ва конунлар шундок когозда колиб кетаверади.
У карор иктисодий буладими,сиёсий буладими ёки спорт сохасида буладими фарки йук,хоким хохласа призедент карорига оёк куйиб куйади.
Бундан бир неча йил аввал супер лигада уйнайдиган жамоаларга каттик шарт куйилганиди.
Хозир уша конун буйича харакат килинадиган булса супер лигада нари борса беш олти жамоа колади холос.
Кайси давлатдаки конун устивор булмас экан у ерда хеч качон ривожланиш булмайди.У хох спорт булсин хох бошка соха булсин.