Latest news

11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  0 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  0 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  3 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  4 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  7 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  6 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0

Аҳтам Назаров: "Насаф" - "Андижон"? Майдонда ким кучли бўлса, ўша жамоа ютади" News

Аҳтам Назаров: "Насаф" - "Андижон"? Майдонда ким кучли бўлса, ўша жамоа ютади"

"Андижон" сафига қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган тожикистонлик Аҳтам Назаров бўлажак учрашувлар, Туркия йиғини ҳақида фикрларини билдирди.

— Душанбеда эканлигимда "Андижон"дан таклиф борлиги ҳақида айтишди. Бир мунча ўйлаб клуб бош директори Улуғбек Мирзаев билан барчасини гаплашдик. Розилик билдирдим. "Андижон" ўз тарихига эга клуб, қолаверса, Ўзбекистон чемпионати даражаси ҳам яхши. Таассуротларим аъло. Янги жамоа, футболчилар муносиб қарши олишди. Уларга раҳмат айтаман. Ўз оила аъзоларидек қабул қилишди, дея оламан. Туркия йиғини якунланди. Эндиликда расмий баҳсларга янада жиддий ҳозирлик кўрамиз. 

— Ҳар бир чемпионат ўзига яраша жозибали. Тўғри Тожикистонда "Истиқлол" доимий равишда етакчилик қилиб келади. Шунга қарамай "Истиқлол"га осон бўлмайди. Ўзбекистон ҳақида эшитганман, жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашганман. Дейлик "Навбаҳор", "Сўғдиёна"га қарши майдонга чиқдик. Лекин эшитиш бошқа, кўз билан кўриб тўп тепиш бошқа. Ўзбекистонда ўзимни ёлғиз ҳис қилмайман. Рустам Соиров, Зоир Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов, Даврон Эргашев, Никола Стошич, Олексей Ларин, Андрей Мишенко сингари собиқ жамоадошларим бор. Улар билан гаплашиб турамиз. "Андижон"даги аҳил коллектив сабаб ҳам ҳали соғинишга улгурмадим. 

— "Насаф" билан ўйинга келсак, экспертлар кўпинча турли тахминларни билдиришади. "Насаф" ОЧЛда ўйнади, яхши жамоа. Лекин улар кучли ёки биз кучсиз демаган бўлардим. Майдон текис, тўп думалоқ. Айнан майдонда ким зўр бўлса, ўша ютади.  

— Александр Хомяковнинг ишончини ҳис қиляпман. Чунки айнан мураббий менга қизиққани ҳақида айтишди. Раҳбарият ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Легионер сифатида катта масъулият турибди. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади.  Жорий йилги Суперлигага келсак, юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар кўпчиликни ташкил қилади. "Андижон" қайси ўринни эгаллайди? Биз ҳам ҳаракат қиламиз. Муҳими жамоа ўзига ишониши керак. Футболда олдиндан бирор нарса айта олмайсиз. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика