Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Аҳмад Ҳалил: "Насаф" билан ўйинда биз ғалабага муносиб ўйнадик" News

Аҳмад Ҳалил: "Насаф" билан ўйинда биз ғалабага муносиб ўйнадик"

7 апрель куни "Насаф" ўз майдонида "Ал Аҳли"ни қабул қилди ва кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашув якунлангандан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Аҳмад Ҳалил миск-зонада журналистлар саволларига жавоб берди.

"Ажойиб натижадан ҳаммамиз хурсандмиз. Кичик ҳисобда бўлсада ғалаба қозонганимиз бизга уч очко берди. Жуда ҳам қизиқарли ўйин кўрдик деб ўйлайман. Биз ғалабага муносиб ўйнадик. "Насаф" ҳимояда кучли ўйин кўрсатди. Ўз майдони ва мухлислари қаршисида яхши ўйин кўрсатиб берди деб ўйлайман. ОЧЛда осон ўйин бўлмайди. Биз ғалаба учун келдик ва буни уддаладик. Ўзбекистон ва Қаршига кутиб олишдаги меҳмондорчилиги учун миннатдорчилик билдираман" , -дейди Аҳмад Ҳалил ўйин борасида.

- Осиё кубоги тўпурарларидан бири Аҳмад Ҳалил  кўплаб вазиятларни йўққа чиқарди?

Йўққа чиқарди ? Ҳа, буни тан оламан. Менда икки марта жуда қулай вазият бўлди. Мендан шунчаки омад юз ўгирди. Шунга қарамай вазиятларни яратишда бизни жамоа яхшироқ ўйнади. Кичик ҳисоб бўлса ҳам бу барибир ғалаба.

- "Насаф" устидан қозонилган ғалаба "Ал Аҳли"ни гуруҳдаги вазиятини бироз бўлсада яхшилади. Бу борада нима дея оласиз?

Бу ўйиндаги мағлубият ёки дуранг бизни жамоада гуруҳда қолиб кетишимизга сабаб бўлиши мумкин эди. Шу боис фақат уч очко бизни қониқтирди. Ўйин бошидан ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Вазиятимиз ёмон эмас лекин ҳали олдинда икки тур бор. Бу ўйинлар ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. "Ал Аҳли" жуда ҳам қийин гуруҳда ҳозир иккинчи поғонада ва бу ёмон эмас.

- Гуруҳдаги вазият ҳақида нима дея оласиз? "Ал Аҳли" гуруҳдан чиқишни уддалай оладими ?

Биз ОЧЛда чемпион бўлмоқчимиз. Шу боис қолган икки ўйинда ғалаба қозонсак, гуруҳни пешқадам сифатида тугатишимиз ҳам мумкин. Ўйлайманки "D" гуруҳи энг кучли гуруҳларда. Бу гуруҳдан чиққан жамоа ғолиблик учун курашади. Айни вақтда ҳамма жамоанинг гуруҳдан чиқиш имконияти тенг. Қаттиқ ишлашимиз керак боиси вазият жуда қийин.

- Осиёнинг энг яхши ўйинчиларида бири Аҳмад Ҳалил нима учун Европада ўйнамайди ?

(кулиб). Ҳозирча "Ал Аҳли" билан шартномам бор ва бу ерда барчаси мени қониқтирмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика