Latest news

15:19ЎзЭл Классикосига превью  0 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  3 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  13 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  4 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20

Аҳад Юсупов: "Ушбу чемпионат Осиё миқёсида муҳим аҳамият касб этади" News

Аҳад Юсупов: "Ушбу чемпионат Осиё миқёсида муҳим аҳамият касб этади"

Эртага Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.
Бугун барча жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. "Локомотив" жамоасининг бош мураббийи Аҳаджон Юсупов қуйидаги саволларга жавоб бериб ўтди:

- Турнирнинг ташкилий қисми ҳақида фикрингиз ва ўз жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз?

- Авваламбор турнирнинг ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Бизни ўз уйимиздагидек қарши олишди ва хамма нарса аъло даражада. Ушбу чемпионат Осиё миқёсида муҳим аҳамият касб этади. Барча жамоаларнинг чемпионлик номи остида келиб ушбу турнирда қатнашиши, чемпионатнинг янада жозибадор ўтишини таъминлайди. Жамоамизга келсак, бизда иқтидорли ўйинчилар етарли ва биз бу турнирга май ойидан бери тайёргарлик кўриб келяпмиз.

- Ўқув-йиғин машғулотларини қаерда ўтказдингиз ва сизда назорат учрашувлари бўлдими, уларда қандай натижалар қайд этдингиз?
- Биз йиғинни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказдик ва 4 та назорат учрашувида қатнашдик. Уларнинг барчасида ғалаба козондик.

- Турнирда ўз жамоангиз кучига ишонасизми, чунки сизлар билан бир гурухда мезбонларнинг "Шенжен Нанлинг" жамоаси ҳам иштирок этяпти, гуруҳда ким ғолиб чиқишини айта оласизми?
- Гуруҳ жиддий жамоалардан ташкил топган. Айтиб ўтганингиздек мезбон жамоада ҳар доим бироз устунлик бор ва жамоа мухлислари томонидан жиддий тарзда қўллаб-қувватланиши имконияти юқори. Бу албатта уларга руҳий куч бағишлайди, аммо биз хам бу ерга юқори натижаларни кўзлаб келганмиз ва умид қиламанки гуруҳдаги барча учрашувлар жуда қизиқарли ўтади. Сабаби?! оддий, чунки бу ердаги ҳамма жамоалар ўз мамлакатининг чемпионлари ҳисобланишади.


"Локомотив" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика