Latest news

17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  36

АГМК Хитой Суперлигаси жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди, Ватсадзе яна гол урди News

АГМК Хитой Суперлигаси жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди, Ватсадзе яна гол урди

Tags :  АГМК
Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК жамоаси назорат учрашувида Хитой Суперлигаси вакили - "Циндао Ҳуанхай" клубини ишончли тарзда мағлуб этди.

"Дубайда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат ўйинини ўтказди. Бу галги рақиб Хитойнинг "Циндао Ҳуанхай" жамоаси бўлди. Мазкур ўйинда ҳам Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби иккита таймда икки хил таркибни тушириб, деярли барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Дастлабки бўлимда жамоамиз анча ишончли ва мазмунли футбол намойиш қилди. Бу таблода ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг 39-дақиқасида жамоамизнинг грузинча тандемига айланган Григалашвили-Ватсадзе комбинациясидан кейин Мате ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди ва жамоамизни танаффусга ғолиб ҳолда олиб чиқиб кетди.

Иккинчи таймда эса буткул бошқа таркиб ўйинга тушган бўлсада, жамоамиз ўйиндаги ташаббусни сақлаб қолди. Беллашувнинг 54-дақиқасида бурчак зарбасини амалга оширган вакилларимиз бундан наф чиқаришга муваффақ бўлишди. Арслонмират Амановнинг оширган тўпини Мурод Тошматов Сардор Рахмонов томонга узатди, ҳимоячимиз эса рақиб жарима майдончасидаги миссиясини аъло даражада уддалаб, ҳисобни иккита фарққа оширди - 2:0.

Рақиб жамоа ҳам ҳисобдаги фарқ иккитага ошгач ҳужумга зўр берди ва учрашувнинг 64-дақиқасида амалга оширган ҳужумдан наф чиқара олди. Гао Хианг хитойликларнинг ҳужумини самарали якунлашни уддасидан чиқди - 2:1.

Учрашув якунланишига 6 дақиқа қолганда Шаҳзод Нурматов рақиб дарвозаси олдида фаол ҳаракатланди ва тўпни дарвозабондан олиб қўйиб, ҳисобдаги фарқни яна иккитага оширди - 3:1!

Шу тариқа жамоамиз қишки йиғин доирасидаги тўртинчи, Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги эса иккинчи беллашувда ғалабани тантана қилди. Бунга қадар жамоамиз Тошкентда аввалига "Оқ-тепа" (3:0), кейинчалик "Сурхон" (3:1) устидан ғалабага эришганди. Дубайда эса Туркманистон миллий терма жамоаси мағлуб этилганди.

Навбатдаги назорат учрашуви 8 февраль куни Хитой Суперлигасининг номдор клуби - "Шаньдун Лунэн" билан ўтказилиши режалаштирилган", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.


Назорат учрашуви

05.02.2020 

АГМК — "Циндао Ҳуанхай" 3:1

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Ватсадзе (39), Рахмонов (56), Нурматов (84) - Гао Хианг (64)

АГМК — Валижон Рахимов - Мирғиёс Сулаймонов, Игорь Зонич, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Йован Жокич - Санжар Турсунов, Баҳром Абдурахимов, Элгужа Григалашвили - Мате Ватсадзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган таркиб: Низомиддин Зиёвутдинов - Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Мурод Тошматов, Арслонмират Аманов (Сайдулло Тошпўлатов, 72) - Шаҳзод Нурматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

"Циндао Ҳуанхай" — Луи Зенли, Зао Ши, Гао Хианг, Лиу Жиашен, Бали, Ши Зе, Яо Жиангшан, Янг Ю, Ванг Феи, Ванг Донг, Фанг Хингфенг.

Захира: Йин Яки, Ли Пенг, Хан Қингсонг, Ю Бин, Ченг Руи, Ванг Веи, Зоу Жунчен, Ванг Хао, Сонг Рунгтонг.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика