Latest news

19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  0 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  2 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  0 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  14 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  31 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди News

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди

Янги мавсум тараддудининг ҳал қилувчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган АГМК икки ҳафталик қизғин жараённи юқори нотада тугатди.

Йиғин доирасидаги якуний ўйин Қозоғистоннинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўрин соҳиби "Жетису" жамоасига қарши кечди.

Ўйинда яққол устунлик қилган АГМК ҳар иккала таймни ҳужумкор руҳда ўтказди. Рақиб эса доимий ҳимояланиш билан банд бўлиб, фақатгина қарши ҳужум ёки стандарт вазиятлари орқали дарвозага хавф солишга уринди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Зафар Полвонов қанотдан узатилган тўпни чалқанча услубда ажойиб зарба йўллаган ҳолда дарвозанинг юқори қисмига жойлаб қўйди. Сўнгра Санжар Турсунов томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Жасур Умаров ўйиндаги ҳисобни янада ошириб, учрашув тақдирини ҳал этди.

Шу тариқа АГМК йиғин доирасида ўтказилган 5 ўйиндан учтасида ғалаба ("Телави" 3:2, "Атирау" 2:0, "Жетису" 2:0) қозонди ва 1 мағлубият ("Торпедо Белаз" 1:2) ҳамда 1 дуранг ("Торпедо Белаз" 2:2) қайд этди.

АГМК жамоаси эртага Анталия-Тошкент йўналиши бўйлаб чартер рейс орқали юртимизга қайтаб кетади.


Назорат учрашуви.
АГМК - "Жетису" (Қозоғистон) 2:0
Голлар
: Полвонов (67), Умаров (76)
"Miracle Football centre" стадиони.
АГМК —
Ботирали Эргашев - Дилшод Аҳмадалиев, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Александр Касьян, Элвин Фортес.
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов, Шероз Жалолов, Владимир Козак, Дилшод Жўраев, Шоҳруҳ Гадоев, Зафар Полвонов.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика