Latest news

09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  2 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4

АГМК Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор? News

АГМК Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?

Tags :  АГМК
Янги мавсумда халқаро майдонда иштирок этадиган АГМК жамоаси бўлажак мусобақаларда муносиб тараддуд кўриш мақсадида ҳал қилувчи ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиради.

Тошкентда 7 январь куни тўпланган ва 1 ой давомида Дўрмондаги қароргоҳда шуғулланган АГМК йиғин доирасида учта назорат беллашувини ("Сурхон" 2:0, "Бухоро" 2:2, "Турон" 1:1) ўтказди ва унда 1 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди.

Бугун эрталаб соат 10:00да жамоа делегациясидан ташкил топган таркиб Тошкент-Анталия йўналиши бўйлаб чартер рейсда парвоз қилди.

Икки ҳафта (12-27 февраль) давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида тўртта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Анталиядаги йиғинга иштирок этадиган делегация таркиби 39 нафар футболчи/мураббийлар штаби/раҳбариятдан иборат.

АГМК Анталияда «Royal Seginus Hotel» меҳмонхонасига жойлашади ва бугундан куннинг иккинчи ярмидан ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Анталия йиғинига йўл оладиган тўлиқ таркиб рўйхати қуйидагича:

Мураббийлар штаби ва раҳбарият

Бош директор: Мухтор Қурбонов*
Бош мураббий: Миржалол Қосимов
Катта мураббий: Александр Волков
Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев
Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Аҳмеров
Дарвозабонлар мураббийи: Павел Бугало
Таҳлилчи: Виталий Лушачев
Матбуот котиби: Шаҳбоз Беғамов*
Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов
Шифокор: Ислом Абаев
Массажчилар: Абдулла Ризбоев / Нурбек Жўраев
Оператор: Шерзод Бойиров

Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев*
Валижон Раҳимов
Суҳроб Султонов

Ҳимоячилар:
Мирғиёс Сулаймонов
Дилшод Аҳмадалиев
Аббос Отахонов
Бобур Йўлдошев
Сардор Раҳмонов
Акром Комилов
Шероз Жалолов

Ярим ҳимоячилар:
Йован Жокич
Дилшод Жўраев
Миржамол Қосимов
Жасур Умаров
Санжар Турсунов
Санжар Шоаҳмедов
Шоҳруҳ Гадоев
Ҳусниддин Ғофуров*
Мурод Тошматов
Бунёд Турғунбоев
Сарвар Аблаев

Ҳужумчилар:
Александр Касьян
Зафар Полвонов
Камрон Абдулҳамидов


Йиғинга дарвозабон Ботирали Эргашев ва ҳужумкор вингер Ҳусниддин Ғофуров Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинидан кейин қўшилади ҳамда жамоа бош директори Мухтор Қурбонов ва жамоа матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов 17 февралда Анталияга учиб кетиши режалаштирилган.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика