Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  32 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  305 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди" News

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди"

Coca Cola Суперлиганинг жорий мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг АГМКдан вакил сифатида иштирок этган клуб спорт директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ташлаш маросими жуда яхши ташкиллаштирилди. Одатда барча билан ўйнаб чиқилади. Лекин, бунинг ҳам аҳамияти бор. Якун шуни кўрсатдики, қуръа жамоамиз учун қийин келди. Биринчи турдаги рақибимиз  "Локомотив" бу йил яхшигина кучайишга эришди. Иккинчи турда Қаршига сафар уюштирамиз. Учинчи турда ўз майдонимизда "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Умумий қилиб айтганда асосий рақиблар билан дастлабки тўрт турда беллашамиз. 

Ҳозирги кунда мураббийилар штаби жамоани янги мавсумга яхши тайёрламоқда. Селекция ишлари ҳам яхши кетяпти. Бу жараён ҳали якунланмаган. Чемпионат стартини яхши бошлаб олсак навбатдаги учрашувларда бизга осонроқ бўлади. Қуръадан кўнглимиз тўлди. Дастлабки бешта ўйиндан учтасини ўз майдонимизда ўтказамиз. 

Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди. Шу кунларда унинг масаласи ҳал бўлиб қолади. Шунингдек, ўзбекистонлик футболчилар ҳам қўшилиши эҳтимоли бор",- дейди Баҳодир Мирзаев.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика