Latest news

23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  6 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  55 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12

АГМК Непомняший бошқараётган жамоани мағлуб этди News

АГМК Непомняший бошқараётган жамоани мағлуб этди

Tags :  АГМК
АГМК Минск шаҳрида давом этаётган ўқув-йиғини доирасида иккинчи назорат ўйинини ўтказди.

Калининград шаҳрининг "Балтика" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини АГМКнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди. Учрашувнинг 84-дақиқасида Жавлон Гусейнов узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Жавлон ўзининг таваллуд айёмини нишонлади. У ажойиб голи билан бу айёмни байрамона ўтишини таъминлади.

Ушбу баҳсда ҳам АГМК таркибида машғулотларда иштирок этаётган барча футболчи иштирок этди.

Қисқача рақиб борасида тўхталадиган бўлсак, Россия ФНЛисида ортда қолган мавсумда 5-ўринни қўлга киритган Калининград жамоаси 1 июнь куни таниқли мутахассис Валерий Непомняшийни жамоа устозлигига таклиф этди. Валерий Кузьмич бошчилигидаги жамоа таркибида ўз даврида Россия чемпионати элит жамоаларида тўп тепган Торбинский, Шешуков, Дудиев, Помазан, Ходжаниёзов каби футболчилар майдонга тушишди.

АГМКнинг навбатдаги ўртоқлик ўйини 27 июнь куни "СКА Хабаровск" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика