Latest news

23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 23:07ЕЧЛ. "Боруссия Д" – ПСЖ. Асосий таркиблар аниқ!  7 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  9 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин! News

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин!

Олмалиқликлар эртанги 24-тур доирасидаги ўйинларда "Локомотив" ҳамда "Сўғдиёна" мухлиси ва қўшимчасига "Пахтакор"нинг ҳам ғалабасидан манфаатдор бўлишади.

АГМК жорий мавсум илк бор Ўзбекистон чемпионати совриндори бўлиши мумкин. Бу воқеа эртагаёқ содир бўлиши учун "Локомотив" "Қўқон-1912"ни ва "Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни мағлуб этиши талаб этилади. Агарда "темирйўлчилар" ва жиззахликлар эртага ғалаба қозонса, унда АГМК муддатидан аввал чемпионат совриндори (бронза ёки кумуш медал) бўлиши таъминланади.

Шунингдек, Қаршида кечадиган турнинг марказий ўйини: "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида АГМКга Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"нинг ғалабаси зарур. Шунда олмалиқликлар нафақат бронза медаллари учун, балки кумуш медалига эгалик қилиш учун ҳам яхшигина имкониятни сақлаб қолади.

Ҳозирча АГМК ва "Насаф" ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил қилади. "Насаф" эса тур ўйинини эртага Қаршида "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Чемпионат тугашига эса яна 2 тур мавжуд. АГМК 25-турда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлса, охирги ўйинни Олмалиқда "Бухоро"га қарши ўтказади. "Насаф" эса "Пахтакор" билан ўйиндан ташқари яна икки Тошкент клуби "Бунёдкор" (сафарда) ҳамда "Локомотив" (уйда) билан баҳс олиб боради.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика