Latest news

21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  0 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  1 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  35 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  11 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11

АГМК 6 нафар маҳаллий ва 2 легионер футболчи билан шартнома тузди News

АГМК 6 нафар маҳаллий ва 2 легионер футболчи билан шартнома тузди

Анталияда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган АГМК таркибида бир қатор янги бўлган футболчилар иштирок этишмоқда.

2017 йилги мавсумда АГМК шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар шартномалар узайтирилмаганлигини аввалроқ хабар берган эдик. Таркибдаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида бир қатор футболчилар жамоага таклиф этилди.

Айни дамда АГМК сафида машғулотларда иштирок этаётган Жавлон Гусейнов (Сўғдиёна), Сайдулло Раҳматов (Насаф), Иброҳим Нўмонов, Музаффар Музаффаров (иккаласи - Нефтчи), Отабек Зокиров (Қизилқум), Абдумалик Абдуллаев (Динамо)лар 2018 йилги мавсумни АГМК ўтказиши аниқ бўлган.

Шунингдек, икки нафар сербиялик футболчи Владимир Бубанья (Земун, Сербия) ва Йован Жокич (Атирау, Қозоғистон) билан ҳам шартнома имзоланди.

АГМКнинг ўтган йилги аъзолари билан ҳам шартномалар узайтирилганлигини таъкидлаш лозим.

Жамоа таркиби шакллантириш давом этмоқда. Ҳозирда жамоа сафида кўрикда Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Антон Землянухин машғулотларда иштирок этмоқда. Унинг АГМКда қолиш ёки қолмаслиги яқин кунларда аниқ бўлади.

Бугун бўлиб ўтадиган машғулотда хорижлик футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика