Latest news

00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  1 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  124 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15

Агар Россия чемпионати муддатдан аввал тугатилса Шомуродов "Ростов"дан кетади. Унга Бундеслигадан аниқ таклиф бор News

Агар Россия чемпионати муддатдан аввал тугатилса Шомуродов "Ростов"дан кетади. Унга Бундеслигадан аниқ таклиф бор

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга кўплаб клублардан қизиқиш борлиги ҳеч кимга сир эмас.

"Кейинги мавсум Бундеслигани янада кўпроқ ўзбекистонлик мухлислар томоша қилиш эҳтимоли юқори. Бироз аввал Элдор Шомуродовнинг агенти билан гаплашдим ва ундан қандайдир янгилик сўрадим.

Агар Россия премьер-лигасининг бу йилги мавсуми муддатдан аввал тугатилса, Шомуродов клубдан кетиши 100 фоиз аниқ. Агар Россия чемпионати давом эттирилса ўз-ўзидан Элдор "Ростов"да ўйнайди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг машҳур ҳужумчисига Германия, Испания ва Италия клубларидан жиддий қизиқиш бор. Келишувга кўра клублар номи ошкор этилмайди. Элдор ва унинг агенти учун ҳозирда биринчи ўринда Германия клубининг таклифи турибди. Ундан кейин Испания, сўнгра Италия клуби таклифлари ўрганилмоқда.

Шундай экан, кейинги мавсум Шомуродов Германия Бундеслигасида ўйнаши мумкин", - деди championat.asia асосчиларидан бири Гайрат Хасбиуллин "Тезкор студия"нинг кечаги сонида.


Қуйида "Тезкор студия" дастурини томоша қилишингиз мумкин. 



Rating: +89   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика