Latest news

12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  1 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  15 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  17 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12

Агар футболни тўхтатсак нима бўлади? News

Агар футболни тўхтатсак нима бўлади?

Sports.uz сайтида журналист Бобур Акмалов ҳозирги пандемия шароитида футболни тўхтатиш керак деган фикрни илгари сурди.

Жумладан, Бобур Акмалов шундай дейди: - "Менимча, футболни тўхтатиш керак. Ўзбекистон халқи бундан ҳеч нарса йўқотмайди. Бугунги кунда футбол давлатнинг, демакки, халқнинг бўйнида ортиқча юк. Суперлигадаги барча клубларни халқ боқади, футбол одамлари ўзбекистонликларнинг солиқлари ва табиий бойликлар орқасидан келадиган пулларни ейишади. Пандемиясиз ҳам бизнинг зиммамизда ўтириб, тузукроқ натижа кўрсатмаган футболимиз ҳозирги оғир шароитда минг чандон ортиқча".

Кўп йиллар футбол ичида юрган, айтиш мумкинки, айнан футбол орқали мухлисларга танилган Бобур Акмаловнинг фикрига жавобан баъзи гапларни айтишни маъқул кўрдим. 

Аслини олганда, ниманидир бузишдан ёки тўхтатишдан осони йўқ, қуриш қийин, тиклаш қийин. Бинони бузиш бир кунлик ишдир, лекин уни қайта қургунча ойлар керак бўлади. Футболниям бир оғиз гап билан тўхтатиб қўйса бўлади, лекин уни қайта тиклашга келганда минг чандон бош қотиришга тўғри келади.

Бобур Акмалов футболни тўхтатсак, Ўзбекистон халқи бундан ҳеч нима йўқотмаслигини айтяпти. Балки шундайдир. Эҳтимол ҳозирги синовли вазиятда халқимиз кўнглига футбол сиғмаётгани бор гапдир. Лекин бир нарсани унутмайлик, футболда ишлаётганлар (мураббийлар, футболчилар, ходимлар, раҳбарлар, умуман ҳар кимса) ҳам одам ва улар футбол борлиги учун пул топиб оиласини боқади. 

Энди фараз қиламиз, футболни йил охиригача тўхтатдик, унда нима бўлади? Биринчидан, клублар футболчилар, мураббийлар, ходимлар масаласини кўриб чиқишига тўғри келади. Йил охиригача ойлик тўлашда давом этамизми-йўқми, шу савол кун тартибига чиқади. Шартномалар бекор қилинса, бу табиий равишда ёзув-чизувга олиб келади. Чунки ҳамма қатори футболдагилар ҳам ойма-ой маош олишни хоҳлайди. Маош олиш учун эса ишлаш керак. Ишлаш бу - машғулот ва ўйин дегани. 

Ҳадеб машғулот ўтказгандан фойда йўқ. Барибир ўйин керак. Ҳар биримиз учун касбни ушлаб туриш бу амалиёт ҳисобланади. Футболчига ҳам ўз касбидан келиб чиқиб ўйин амалиёти керак. Ўйин ўтказиш эса ПФЛ қўлида. Демак, футбол бўлмаса ПФЛнинг кераги бўлмайди, бунинг натижасида ЎФАга ҳам ҳожат қолмайди. Шундай қилиб ҳаммаси йўқ бўлади. 

Энди савол туғиляпти: агар футболни тўхтатсак, унда сентябрда миллий терма жамоа қандай йиғилиб Тожикистон (4 сентябрь) ва Эронга (7 сентябрь) қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади? Бунинг ҳам осон йўли бор: ЎФА рад жавобини ёзади ва шу билан ҳар икки жамоа Тошкентга келмайди. Бу ҳам жуда осон. 

Бундан ташқари 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда тарихда биринчи марта U-19 Осиё чемпионатини ўтказиш режалаштирилмоқда. Агар футболни тўхтатсак, ОФКнинг биринчи қиладиган иши ушбу мусобақани биздан олиб қўйиш бўлади. Чунки футбол ўйналмаётган жойга ОФК шубҳа билан қарайди ва мусобақани ўтказишга шароит йўқ деб ҳисоблайди. Кейин эса Қатар ёки бошқа бировга бериб юборади. 

Агар футболни тўхтатсак, октябрь ва ноябрдаги ЖЧ-2022 саралаш баҳслари нима бўлади? Маълумки, янги тақвимга кўра 13 октябрь куни сафарда Яманга қарши ўйинимиз бор. 12 ноябрь куни ўз майдонимизда Сингапурни қабул қилсак, 17 ноябрда Саудия Арабистонида ҳал қилувчи баҳсни ўтказамиз. Демак, бу ўйинлар ҳам ўз-ўзидан йўққа чиқади.

Бундай шароитда ОФК Ўзбекистон - Сингапур учрашуви бетараф майдонда ўтказилсин (Ўзбекистон мезбон мақомида қолаверади) деган қарор қабул қилиши мумкин. Ёки янаям осон йўлни танлаймиз: учала баҳсда иштирок эта олмаслигимизни билдирамиз ва шу билан ОФК бизни мусобақадан четлатади. 

Бу шунчаки тахминий хаёллар эмас, балки футбол тўхтатиб қўйилса юз бериш эҳтимоли катта гаплар. Хўш, сиз қайси йўл тарафдорисиз: шароит оғир бўлишига қарамай, миллий футболимизни сақлаб қолиш учун курашишгами ёки бор-е деб ҳаммасидан бирданига воз кечишгами?

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика