Latest news

22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  1 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  5 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Афсонавий боксчи Артур Григорян ёш футболчилар билан учрашди News

Афсонавий боксчи Артур Григорян ёш футболчилар билан учрашди

Профессионал боксда ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Артур Григорян бугун пойтахтимиздаги "Stuzzico" пиццериясида меҳмон бўлди.

Ўзбек бокси афсоналаридан бири ҳисобланган Артур Григорян мазкур ташриф давомида "Одил Жуниор" жамоасининг ёш футболчилари билан мулоқот қилди. 

Футбол ва бокс бошқа-бошқа йўналиш ҳисоблансада, уларнинг ҳар иккисини спорт бирлаштириб туради. "Қирол Артур" ёш спортчиларга фаолиятидаги қизиқарли ҳолатлар, босиб ўтилган йўл ҳақида гапириб берди. Уларга ўз маслаҳатларини берди. 


Ўз навбатида ёш футболчилар чемпиондан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

"Озғин бўлганим сабабли ёшлигимда лақабим "Скелет" эди. Атрофимдагилар мени шундай деб мазаҳ қилишарди. Бу эса ўз навбатида мени янада қаттиқ меҳнат қилишга, ишлашга чорларди. Орадан вақт ўтди ва мен Ўзбекистонга чемпион бўлиб қайтдим. Ўшанда мен уларга қарата "Кўрдингизми, ўша "скелет" бугун чемпион бўлди. Мени олға интилишга мажбур қилганингиз учун раҳмат" дедим. 


"Инсон меҳнат орқали юксак чўққиларни забт этади. Сиз ҳавас қиладиган Роналду ва Месси ҳам айнан шунинг ортидан машҳурликка эришган. Сиз нима учун Роналду бўла олмайсиз? У ҳам ўз вақтида сиздек кичкина бола бўлган. Ўз меҳнати орқали шундай даражага етиб келган".

Ёш футболчилар учрашувдан бир олам таассурот олишди. 


Учрашув давомида Григорян барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан муборакбод этди. 

Тадбир сўнгида Артур Григорян эсдалик учун болажонлар билан суратга тушди. Шунингдек, улар учун автограф сессия ташкил этиб берилди.



TAS-IX 


 



TAS-IX эмас



Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика