Latest news

18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0 18:34Моуринью яна Роналду билан бирга ишлаши мумкин  0 18:10Суперлига. "Қизилқум" — "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  3 18:08ПРО-Лига. Расман — "Шўртан" плей-оффнинг иккинчи иштирокчиси!   1 18:05Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлди  36 17:43Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор": Асосий таркиблар маълум  2 17:09ПРО-Лига. 5 та гол урилган ўйинда "Бухоро" "Арал"дан устун келди  2 16:49ПСЖ янги машғулот марказини очди  0 15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  16 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0 14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  14 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   4

Аднан Ораховац: “Ўзбекистонни доим яхши хотиралар билан ёдга оламан” News

Аднан Ораховац: “Ўзбекистонни доим яхши хотиралар билан ёдга оламан”

2015 йил Тошкентнинг “Пахтакор” клубига келган черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховацни ўқувчиларимиз жуда яхши билишади.

Икки ярим йил давомида “шерлар” сафида, ярим йил Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибида ўйнаган ҳимоячи қишда Таиланд клубига ўтди. Биз Таиланд олий лигасининг "Prachuap FC" клуби сафида фаолият олиб бораётган футболчи билан боғланиб у ердаги шароитлар, Ўзбекистондан хотиралар борасида суҳбат қурдик.

- Таиландга ўтиш қандай содир бўлди?
- Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаб юрганимда чемпионат тугашига 6-7 тур қолганида Таиланддан таклиф бўлди. Аммо ўша пайтда бу ҳақда ўйлашни истамадим. Агар мени ўз клубларидан кўришни исташса мавсум тугашини кутишсин деб жавоб бердим. Чунки "Динамо"га олий лигада қолишига ёрдам бермоқчи эдим. Мавсум якунига етгач клуб менинг агентимга шартнома юборди ва унга мен рад жавобини бера олмадим.

- Клубингиз ҳақида нима дея оласиз?
- "Prachuap FC" кичкинагина клуб, ўз тарихида биринчи бор Таиланд олий лигасида ўйнамоқда. Клуб кичик бўлса ҳам ажойиб инфраструктурага эга, машғулот майдони, база, ўйин майдони ажойиб ҳолатда. Молиявий жиҳатдан ҳам яхши имкониятларга эга. Бу ерга менга барчаси ёқмоқда, мураббийлар, футболчилар барчаси.


- Ўзбекистондан қандай хотиралар қолган?
- Ўзбекистонни доим яхши хотиралар билан ёдга оламан. У ерда ажойиб 3 йилни ўтказдим, кўплаб яхши инсонлар билан танишдим. У ерда кўплаб дўстларим бор, улар билан тез-тез гаплашиб тураман.

- Ўзбекистон чемпионатида ўзгаришлар катта, уни кузатиб бораяпсизми?
- Ҳа имкон бўлиши билан кузатаяпман. Ўйинларни кўраяпман, кўплаб янгиликлар бор. Ўзбек футболи ривожланмоқда ва ўтган йилга нисбатан кучайди.

- Уч йил давомида Ўзбекистонда ўйнадингиз. Сиз учун энг ноқулай рақиб ҳужумчиси ким эди?

- Кучли ҳужумчилар кўп эди. Улардан энг кучли уч нафар ҳужумчи: Неманья Йованович, Драган Черан ва Марат Бикмаев.

- Таиланд олий лигаси савияси қандай?

- Савияси яхши. Ҳар бир клуб молиявий томонлама кучли. Шу боис ҳар бир клубда кучли легионерлар бор. "Бурирам"да Диого, "Муангтон Юнайтед" сафида Селио, Эберти, "Порт" клубида черногориялик Драган Бошкович, "Бангкок Гласс" сафида Марио Гжуровски, "Чаинат Хорнбилл" таркибида Флоран Синама-Поньол каби футболчилар ўйнашмоқда.

- Сиз ҳимоячисиз. Аммо дастлабки 6та ўйинда 3та голли пас бердингиз. Таиландда бурчак тўпи тепаяпсизми?
- (Кулади) ажойиб савол. Йўқ шунчаки жарима тўпи ёки бурчак тўпи вақтида менга узатилади, мен эса қулай вазиятда турган шерикларимга тўпни оширишим мумкин. Шундай тарзда голли пасларга эга бўлдим. Бунинг устида машғулотларда ишлаяпмиз.


- Қачондир яна Ўзбекистонга қайтасизми?
- Ҳозирча Таиланддаман. Бу ерда кўпроқ ўйнамоқчиман. Агар Ўзбекистондан яхши таклиф бўлса нима учун йўқ дейишим керак?

- Ўз вақтида сиздан интервью олганимда Паоло Мальдини ва Алессандро Неста энг кучли марказий ҳимоячилар деб айтгандингиз. Айни пайтда ўйнаётганлар орасидан кимларни алоҳида кўрсата оласиз?

- Ҳозир фаолиятини давом эттираётганлар орасида Серхио Рамос, Тиаго Сильва ва Стефан Савични энг кучли деб ҳисоблайман.

- Нима деб ўйлайсиз қайси қайси терма жамоа биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатига чиқади Черногория ёки Ўзбекистон?
- Ўтган саралаш босқичида Черногорияга ҳам, Ўзбекистонга ҳам озгина омад етишмаганди. Ўзбекистонга битта гол етмаган бўлса, Черногорияга 4 очко етмади. Ўзбекистон сафарда Хитойни мағлуб этиши керак бўлган ўйинда ютқазиб қўйганди. Ўша ўйинда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлганди. Аммо бу футбол ва ҳаёт тўхтаб қолмайди. Хатто Жаҳон чемпиони бўлган Италия ҳам саралашдан ўта олмади. Ишлашда давом этиб олдинга интилиш лозим. Ўзбекистонда қобилиятли ва маҳоратли футболчилар жуда кўп. Умид қиламанки, 2022 йилги Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионатида ҳам Черногория, ҳам Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этади.


- Икки йил олдин уйланишимга ҳали 2-3 йил бор дегандингиз. Вақт келдими?
- Йўқ ҳали. Балки яна икки йил кутарман (кулади).  Тўғриси ҳозирча уйланиш режада йўқ.

- "Динамо" маошингизни тўлиқ тўлаб берганми? Қарздорликлар қолмаганми?
- Ҳа албатта. Клуб барча пулларимни берди. Ҳеч қандай муаммо бўлмади. Ушбу клуб билан дўстона хайрлашдим.

- Ўзбекистонлик мухлисларга нима дейсиз?
- Севимли клубингиз ва терма жамоага мухлислик қилинг. Агар жамоаингиз ютқазиб турса футболчиларни сўкиб эмас қўллаб қувватлаб руҳини кўтаринг шунда натижа бўлади. Ишонинг майдонга тушган ҳар бир футболчи сиздан ҳам кўпроқ ғалаба қозонишни истайди. Ўзбекистон мен учун иккинчи уй. Доим Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика