Latest news

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  4 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  4 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  4 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Абубакир Ашуров: "Рубин"да маҳорат юқори эканлиги сезилди, Умарали билан кечки таомни бирга қилишга ҳам улгурдик" News

Абубакир Ашуров: "Рубин"да маҳорат юқори эканлиги сезилди, Умарали билан кечки таомни бирга қилишга ҳам улгурдик"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Қозонда "Рубин"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:3).

Яйпаннинг "Турон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Қозонда "Рубин"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:3). 

Мазкур учрашувда жамоа сафида бир қатор футболчилар норасмий дебютини ўтказди. Ҳимоячи Абубакир Ашуров ҳам шулар жумласидандир. "Рубин" билан беллашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Умуман олганда "Рубин"га қарши учрашув қандай ўтди?

- Ўйин ажойиб ўтди, дея оламан. "Рубин" жуда кучли шу билан бирга ноқулай жамоа. Биз асосан рақибни иккинчи зонада кутдик, тўпга эга чиқиб тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Ҳисобга келадиган бўлсак, эътиборсизлик ва диққатни йўқотиш ҳисобига голлар ўтказиб юбордик. Бу ерда "Рубин" футболчиларининг маҳоратини ҳам айтиб ўтиш жоиз, деб ўйлайман. 

- Умарали билан гаплашишга вақтингиз бўлдими? Унинг "Рубин" ҳақидаги фикрлари қандай?

- Умарали билан ўйиндан олдин ва кейин ҳам гаплашдик. Кечки таомни бирга қилишга ва бемалол суҳбатлашишга ҳам улгурдик. Уни ва жамоадошларини Суперлигага қайтгани билан табрикладик. "Рубин" чемпионатга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқда. Жисмоний ҳолат устида ишлаш ва ўртоқлик учрашувлари орқали ўйинни шакллантиряпти. 

- РПЛ жамоасининг савиясини қандай баҳолайсиз? Суперлигадан ким билан солиштириш мумкин?

 "Рубин" жуда яхши ва тартибли жамоа. Барча позицияларда кучли футболчилар йиғилган. Ёшларга ҳам ишонч билдиришмоқда. Улардан янада ёрқин ўйин ва сермаҳсул натижалар кутяпман. Улар ҳозирда ажойиб спорт формасида. Бу учрашувдан келиб чиққан ҳолда, "Рубин"ни "Пахтакор" ва "Насаф"га ўхшатдим. Жамоа тўп назоратини қўлга олиб икки қанот орқали креатив ҳужумлар уюштиради.  

- Ҳозирда жамоанинг кайфияти қандай? Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетяпти?

- Мен ва менга ўхшаган янги футболчилар талайгина. Жамоа анча ёшартирилди. Машғулотлар анча қувноқ руҳда ўтмоқда. Ҳар бир машғулот ўтган сари футболчилар жамоа сифатида жипслашиб боряпти. Худо хоҳласа иккинчи даврада боримизни бериб, ўзимизни кўрсатишга жамоа учун ҳаракат қиламиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, "Турон"нинг мавсум якунидаги қайси натижасини қониқарли, деб ҳисоблаш мумкин?

- Афсуски, жамоа Ҳозирги охирги ўринда кетяпти. Биз ҳозирда шаклланиб боряпмиз. Суперлигада қолишга бор кучимизни ишга соламиз. Юқорироққа кўтарилишга интиламиз. Буни худодан астойдил сўраб қоламиз.

Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Абдулазиз Искандаров таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика