Latest news

13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  5 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  13 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  39 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1

Аброр Хусинов: “Арал Самали"га қарши ўйинлар биз учун дербидек гап” News

Аброр Хусинов: “Арал Самали"га қарши ўйинлар биз учун дербидек гап”

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган “Арал-Самали” – “Хоразм” (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Аброр Хусиновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Бу ўйин биз учун дерби ҳисобланади, - дея гап бошлади Хусинов. Турнир жадвалида ким қайси ўринда туришидан қатъий назар, ушбу беллашувда ғалаба қозониш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Меҳмонда ўйнаётган бўлсак-да, ғалаба қозониш учун майдонга чиқдик. Асосийси, бу ўйинда ғалаба қозондик.

- Сизнингча, жамоа ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олдими?
- Бу мавсум ҳар бир ўйинда ғалаба қозонган ҳолда турнир жадвалида юқори ўринларнинг бирини эгаллаш вазифаси қўйилганди. Дейлик, ўз вақтида керагидан ортиқ очколарни ҳам бой бердик. Баъзида ўз даражамизда ўйнай олмадик.

- “Хоразм”да қоласизми ёки келгуси йилда фаолиятингизни бошқа жамоада давом эттирасизми?
- Ҳозирча бу ҳақида ўйлашган вақт бор. Чунки олдинда бизни бир нечта ўйинлар кутмоқда. Барчасига мавсум якунида жавоб олиш мумкин.

- Бу йилги Про-лига ўйинлари сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Жуда яхши. Про-лиганинг жорий мавсумида иштирок этаётган ҳар бир жамоа кучайган. Бирорта баҳс осон кечгани йўқ. Бир очко олиш учун ҳам катта қийинчиликларга дуч келмоқдамиз. Қисқаси, чемпионат савия ошган ва бу ўйинларни қизиқарли ва муросасиз кечишига замин яратмоқда.

- Сизда қайси жамоалар яхши таассурот қолдирди?
- Деярли ҳамма жамоалар яхши таассурот қолдирди. “Нефтчи” ҳақли равишда чемпионликка эришди. Чунки улар мавсумни бир текис ўтказди. Шунингдек, “Олимпик” клуби ҳам ёш бўлса-да, чакки эмас.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика