Latest news

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  0 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  6 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди News

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди

"Локомотив" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Аброр Пирриев телеграм-каналида "Шабаб Ал Аҳли" футболчиси Азиз Ғаниев айнан қандай жароҳат олгани ҳақида пост қолдирди.

"Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳақида барча мухлислар билиб улгуришди. БАА йиғинида бўлиб турган аксар МТЖ аъзолари у билан кўришишди ҳам. Шифокор сифатида ижтимоий тармоқлардаги баъзи бир хабарларни тўғрилаган ҳолда айтар бўлсам жароҳат ташхиси: Ўнг оёқ тизза бўғини олд хочсимон бойламининг узилиши (илгари жароҳат олиб “операция” қилинган оёғи чап оёғи эди).

Ҳозирда “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси раҳбарияти Ғаниевнинг жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Европанинг кучли спорт тиббиёт марказларини мўлжаллашган. Аммо пандемия сабаб мавжуд ноқулайликларни инобатга олган ҳолда ўша мутахассисларни БААга чақиртириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Худо хохласа барчаси режадагидек амалга ошса, камида 6 ой муддатни олувчи даво ва реабилитация муолажаларидан сўнг Азиз сентябрь ойида бошланувчи амирликларнинг футбол мавсумига тайёр бўлиши мумкин. МТЖ аъзолари ва мухлислар номидан барчаси ҳамюртимиз учун хайрли якун топишини Яратгандан сўраб қоламиз", - деб ёзди шифокор Пирриев.


ВИДЕО  Азиз Ғаниевга соғлик тилаймиз. У қандай жароҳат олганди?

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика