Latest news

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   2 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  15 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16

Абрамов кетиб Тошев келадими? News

Абрамов кетиб Тошев келадими?

Кеча тунда чиққан хабар ҳамманинг эътиборини ўзига тортди.

Блогер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий ўзгариши мумкинлиги - Вадим Абрамов ўрнига Усмон Тошев келиши мумкинлиги ҳақида пост қолдирди. 

Кейинчалик бу хабар сайтда ҳам эълон қилинди. Шундан сўнг сайт ўқувчилари бу борада турли изоҳларни қолдиришди ва изоҳ ёзиш ҳамон давом этмоқда. Бу хабар қанчалик тўғри ё нотўғри, билмаймиз, фақат Шаҳбоз Беғамовнинг айтишича, янгилик ишончли манбадан олинган. 

Бугун ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев ҳам ўзининг телеграм каналида ушбу хабарга раддия ёзди. Ўзи умуман инсайдернинг маълумот топиб сайтга бериши ва кейинчалик ташкилот ходими томонидан рад қилиниши футболда янгилик эмас. Бундай ҳолат кўп марта учраб туради. 

Лекин бизни бошқа савол қизиқтиряпти? Абрамовни терма жамоадан кетишига асос борми? Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан келиб чиқиб айтганда терма жамоамиз 5та ўйиндан сўнг 9 очко билан биринчи ўринда боряпти. Ва қолган учта ўйинни ютсак, биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқамиз.

Футболчиларимиз бунгача бешта учрашувдан тўрттасини Вадим Абрамов қўл остида ўтказишди. Бу ўйинлар Яман (5:0), Сингапур (3:1), Саудия Арабистони (2:3) ва Фаластин (2:0) терма жамоаларига қарши кечиб, шундан учтасида ғалаба қозондик. Фақат ўз майдонимизда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйганимиз алам қилди.

Мазкур баҳсда мураббийнинг хатоси туфайли ютқазганимиз кўп бора айтилди. Лекин охиригача имкон бериладиган бўлса, Абрамовда Саудияни ютиб келиш учун вақт бўлади. Гуруҳ баҳслари якунига қадар бизда учта ўйин қолган, асосий рақибимиз Саудия Арабистонида эса тўртта.

Кузда бўлиб ўтиши кутилаётган беллашувларда биз дастлаб Яманга борамиз, ўз майдонимизда Сингапурни қабул қилиб, охирги турда Саудия Арабистонига сафар қиламиз. Ва катта эҳтимол билан айнан охирги тур гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал қилади.

Саудия Арабистони қолган 4та учрашувдан учтасини ўз майдонида ўтказади. Улар сафарда Сингапур билан куч синашиб, уйда Яман, Фаластин ва Ўзбекистонни қабул қилишади. Кўриб турганингиздек, имконият уларда яхшироқ, лекин Абрамов бир йили сафарда Японияни ютиб келганди, агар Саудия Арабистонини ҳам мағлуб эта олса яна қойил қоламиз.

Энди яна Тошев масаласига қайтадиган бўлсак, биринчидан Усмон Тошевнинг иши бор. У киши ҳозирда Тожикистон терма жамоасини бошқаряпти ва ён қўшниларимиз ҳам биз каби жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилмоқда. 

Тошев қўл остидаги жамоа шу пайтгача ЖЧ-2022 саралаш босқичида ўзида Қирғизистонни ютиб, сафарда дуранг ўйнади. Шунингдек сафарда Мўғулистонни ютиб, ўзидан кучсиз ҳисобланган Мьянмага ютқазиб қўйди. Ва ўз майдонида Японияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тожикистон гуруҳда 5та ўйиндан сўнг 7 очко билан учинчи ўринда боряпти. Қирғизистонда ҳам 7 очко, фақат уларда тўплар нисбати яхши бўлгани учун иккинчи ўринда. Япония эса 12 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қиляпти.

Фикримча, ҳозирги вазиятда энг тўғри йўл Абрамовга охиригача имкон бериш керак. Биз Саудия Арабистонида бўладиган ўйинни шу мураббий қўл остида ўтказишимиз шарт. Чунки Абрамов Тошкентдаги хатосини у ёқда тўғрилашга ҳаракат қилади.

Агар Абрамов гуруҳдан олиб чиқса яна ишлаш давом этади, лекин бу ўринда унинг ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлашини кўриб чиқишга тўғри келади. Чунки кейинги босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Мободо гуруҳдан чиқа олмасак, унда кейинги бош мураббий ким бўлишининг қизиғи қолмайди.

Х.Холиқов.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика