Latest news

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  3 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  7 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  13 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди News

Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди

Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Мазкур йиғин 21 январга қадар давом этади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 21-24 январь кунлари Дубайда қисқа муддатли йиғин ташкил этади. Бунда терма жамоамиз 22 январь куни Дания (U-23) терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу ўртоқлик ўйинига "Локомотив" футбол клубидан 9 нафар футболчи чақирув олди.

Булар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячилар Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, ярим ҳимоячилар Сардор Мирзаев, Сервер Жепаров, Санжар Шоаҳмедов ҳамда ҳужумчилар Марат Бикмаев билан Темурхўжа Абдухолиқов. Демак, бу футболчилар Тошкентга "Локомотив" таркибида эмас, балки Дания (U-23)га қарши назорат баҳсидан сўнг терма жамоа билан қайтишади.

Шуни айтиш лозим, ўтган мавсум тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов ниҳоят илк бор терма жамоа йиғинида иштирок этади. Бундан ташқари, "темирйўлчилар" сафига яқинда келиб қўшилган ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам бош жамоадан таклиф олган.


Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика