Latest news

09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  3 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  4 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  11 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3

Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти News

Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тошкентдаги "Radisson Blu Hotel" меҳмонхонасида ўтган ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилотга янги президенти сайланди. ЎФА президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Абдусалом Азизов 80 нафар делегатлар томонидан бир овоздан сайланди. Шу тариқа Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг янги президенти сифатига ишга киришди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ЎФА раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Раматов 2018 йилнинг 25 январь куни мазкур лавозимга Умид Аҳмаджонов ўрнига сайланганди. Умид Аҳмаджонов эса ЎФАнинг Биринчи вице-президенти сифатида ЎФА бошқарувида 1,5 йил давомида ишлади. Жорий йилнинг 14 июнь куни эса ЎФАнинг Ижроқум йиғилишида Аҳмаджонов истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнига эса ЎФАдаги бошқарув вице-президент этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтганди.

Эндиликда Абдусалом Азизов раҳбарлигидаги ЎФАда бошқарув тизими Биринчи вице-президенти этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтди.

Янги раҳбариятга мазкур ишда сайтимиз ҳамда футбол мухлислари номидан муваффақият ва омад тилаб қоламиз!



Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика