Latest news

23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  3 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  10 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  1 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  9 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  63 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман" News

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман"

"Бунёдкор" жамоаси "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этиш учун Фарғона шаҳрига етиб келди.

Қишки ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган мазкур турнир жамоага янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Биз эса мусобақа бошланиши олдидан "Бунёдкор"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"5 январь санасидан бошлаб қароргоҳимизда йиғилдик ва машғулотларни бошладик. Дастлабки кунларда кўпроқ тикланиш машқларига эътибор қаратилди. Боиси, жамоа танаффусдан қайтган, спорт формасига кириб олиш учун эса тикланишга қаратилган машғулотлар зарур ҳисобланарди. Ҳа, жамоада ўзгаришлар кўп. Таркибга янги футболчилар ҳам жалб қилинди. Тезроқ чиқишиб кетишга ҳаракат қиляпмиз. 

"Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз кечишига ишонаман. Нега деганда, водий жамоаларига қарши уларнинг уйида тўп тепишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Тожикистон, Қирғизистон клубларига келсак, бундай рақиблар билан ўйинлар тажриба ошириш учун хизмат қилади. Чунки, жамоалар бир-бирларини билмаган ҳолда майдонга тушишади. Шуниси билан ҳам мусобақа қизиқ ўтади, деб ўйлайман. 

Жорий йилда ҳам мақсадимиз ўзгармайди. Совринли ўринларни қўлга киритиш ва ОЧЛга йўлланма олиш учун курашамиз",- дейди Абдулла Абдуллаев.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика