Latest news

18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  0 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  0 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  2 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  17 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  4

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан" News

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан"

Фаолияти давомида "Нефтчи", "Навбаҳор" жамоаларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган футболчи Абдужамол Исроилов фарғоналик мухлислар билан онлайн мулоқот ташкил этди.

Мазкур мулоқот жараёни савол-жавоб кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Абдужамол, сиз Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам бир қатор мусобақаларда иштирок этгансиз. Сизда бу борада қандай таасуротлар бўлган?


- Ҳа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида майдонга тушиш насиб қилган. Биз Япония, Корея каби кучли терма жамоаларни мағлубиятга учратгандик. Таасуротларим албатта жуда юқори бўлган, ўшандаги эмоцияларни таърифлаш ҳам қийин.

- Сиз жорий мавсум аввалида ҳозирги "Нурафшон" ("Бухоро") клуби сафида кўриниш бергандингиз. Лекин бу клубдаги фаолиятингиз узоққа чўзилмади...


- Тўғри, менга бу клубдан таклиф бўлганди. Бориб қўшилдим ва шартнома имзоладим. Лекин ҳали жароҳатдан сўнг тўлиқ формада эмасман. Уларга жисмоний тайёргарлигимни тиклашимга вақт кераклигини айтгандим, кутишни исташмади. Шу сабаб ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик ва дўстона хайрлашдик.

- Айни дамда олдингизда қайси клублардан таклифлар бор? Жисмоний тайёргарликни ушлаб туриш учун қаерда ва қандай машғулотлар билан машғулсиз?


- Ҳозир олдимда бирон клубдан аниқ таклиф йўқ. Оғзаки гап-сўзлар бор, лекин ҳеч бир клубдан ҳозирча расмий таклиф олмадим. Жисмоний тайёргаликни ушлаб туриш мақсадида бир оз муддат "Ёзёвон-Лочинлари" клубида ўйнадим. Шунингдек Ёзёвон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийлик фаолиятини олиб бораяпман. Ҳозир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қилаяпман.

- "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан муносабатингиз қандай? Айтайлик сизни яна Нефтчида кўришимиз мумкинми?


- Илҳом ака билан аввал бирга ишлаганмиз, муносабатимиз яхши албатта. Балки яна "Нефтчи"да ўйнашим мумкиндир, буни билмадим.

- Фарғона вилоятининг бошқа клублари, масалан "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоаларидан таклиф бўлса қабул қилармидингиз?


- Албатта, бу жамоалар ҳам Фарғона футболи шарафини ҳимоя қилишади. Таклиф бўлса қабул қилган бўлардим. Лекин бу амалга ошиши қийин бўлган жараён, чунки ҳозирда менда ўйин амалиёти етарли эмас.

- Фаолиятингиз давомида ўйинларини кўрган футболчилардан энг яхшилари кимлар? Чизиқлар бўйича?


- Дарвозада Игнатий Нестеров, ҳимояда Ислом Тўхтахўжаев, ярим ҳимояда Одил Аҳмедов, ҳужумда Элдор Шомуродов.

- Қайси хориж клубига мухлислик қиласиз?


- Англиянинг "Манчестр Юнайтед" клубига.

- Футболдаги кумирингиз ким бўлган?


- Бразилик Роналдонинг ҳаракатларини завқ билан кузатардим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?


- Режаларим биринчи навбатдаги жисмоний тайёргарлигимни тиклаб яна катта футболга қайтиш. Шунингдек келажакда мураббийлик соҳасида ҳам ўзимни синаб кўриш мақсадларим бор.

Суҳбат сўнгида футболчи мухлисларга ўзининг рамзий терма жамоасини тақдим этди.


Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика