А серия. “Ювентус” сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди
29 apr 2018 01:54
News


А серия. “Ювентус” сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди
Учрашувнинг 13-дақиқасида Дуглас Коста “Интер” дарвозасини ишғол этди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Матиас Вечино қизил карточка олиб, мезбонларни қийин аҳволда қолдирди.
Бир киши кам бўлиб ҳаракат қилаётган мезбонлар иккинчи бўлимда икки бор Буффонни доғда қолдиришди. Дастлаб Икарди боши билан дарвозага гол урган бўлса, кейинчалик миланликларни ҳужумидан кейин Бардзальи ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди -2:1.
Учрашув шу ҳисобда якунланиши кутилаётган бир пайтда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда икки бор гол уриб, мағлубиятни ғалабага айлантиришди. Дастлаб Куадрадо ўткир бурчак остида туриб, ғаройиб голга муаллифлик қилган бўлса, кейинги вазиятда жарима майдончасига узатилган тўпни Игуаин боши билан дарвозага аниқ йўллади -2:3.
Inter Mauro Icardi - 52', Andrea Barzagli - 65' |
Serie A . Round 35 29/04/2018, 00:45 3
:
2
Finished
|
Juventus Douglas Costa - 13', Milan Skriniar - 87', Gonzalo Higuain - 89' |
Stadium: Giuseppe Meazza, 78328 spectators
Referee: Daniele Orsato
Similar news

Comments