Latest news

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  19 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  10 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

А Серия. Марказий ўйинда Пирло Гаттузони мағлуб этди, Дибаладан гол! News

А Серия. Марказий ўйинда Пирло Гаттузони мағлуб этди, Дибаладан гол!

Италия чемпионати 3-тур доирасида қолдирилган "Ювентус" – "Наполи" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ювентус" – "Наполи" 2:1

Гол: Роналду (13, 1:0), Дибала (73, 2:0), Инсинье (90-пен, 2:1).

"Ювентус" – Буффон, Алекс Сандро, Данило, де Лигт, Кьеллини, Куадрадо, Бентанкур, Рабьо, Кьеза, Роналду, Мората.

"Наполи" – Мерет, Ди Лоренцо, Хюсай, Кулибали, Ррахмани, Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье, Демме, Лосано, Мертенс.

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ювентус" марказий ўйинда жуда қийин ғалабага эришди.

90+3. ЗАРБАААА!! Осимхеннинг зарбасини Де Лигт қайтармаганида ҳисоб тенглашиши мумкин эди!

90. ГОООООООООЛЛЛ!!! Инсинье пенальтидан унумли фойдаланди!

89. ПЕНАЛЬТИИИ!! "Ювентус" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

85. "Наполи"да жарима зарбаси юзага келганди. Руиснинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

81. Дибалани очиқчасига йиқитгани учун Ррахмани огоҳлантирилди.

78. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо Осимхен зарба бера олмади.

73. ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Дибаладан супергооооооолллл!!!

71. ЗАРБААААА!! Руиснинг кучли зарбасини Буффон қайтарди!

69. "Юве"да бир йўла икки ўзгариш. Дибалани майдонда кўрмоқдамиз!

64. Ўйин жуда тез бўлмоқда.

59. ЗАРБАААААА!!! Инсиньенинг кучли зарбасини Буффон оёқлари билан қайтарди!

56. УХХХХ!!! Осимхеннинг зарбаси Сандрога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

54. Куадрадо ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

50. Кьезанинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

49. Тайм зерикарли бошлангани учун фикри ҳаёлим АГМКнинг учрашувида бўлди. Ажойиб ғалаба билан табриклаб, бор эътиборимизни Туриндаги ўйинга қаратамиз.

offtop! АГМК 120-дақиқада гол уриб кетди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. УХХХ!! Зелиньски "Юве" жарима майдончаси ичида йиқитилганди. Лекин бу сафар ҳам бош ҳакам пенальти белгиламади. Ҳатто ВАРда ҳам кўрилмади.

43. "Наполи" босимни оширмоқда.

40. ЗАРБААААААА!! Инсиньенинг кучли зарбаси дарвозанинг шундоқ юқорисидан ўтиб кетди.

38. ЗАРБААААА!!! Куадрадо рақиб жарима майдончаси ичида хоҳлаган ишини қилди. Аммо зарбаси шунчалар осон бўлдики, дарвозабон қийналгани ҳам йўқ.

36. Йўқ. ВАР ишга тушмади. Аммо биз яққол пенальти борлигини кўргандик.

34. УХХХХ!! Лосано Кьезани йиқитгандек. ВАР ишга тушиб, пенальти белгиланиши ҳам мумкин. Кўрамиз.

31. Учрашув яхши темп билан бошланганди. Аммо ҳозирда томонлар эхтиёткорликни афзал кўришмоқда.

28. Данилонинг "Наполи" жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар олдинга тепиб юборишди.

25. УХХХХ!! "Юве"да ажойиб вазият юзага келиши мумкин бўлганди. Мората Роналду томон тўпни узата олганида гол бўлиши аниқ эди. Аммо Кулибали тўпни ўтказмади.

20. Ўйин аста-секин марказга кўчмоқда. Темп пасайган.

16. ЗАРБААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Руис жудаям ноаниқ зарба йўллади.

13. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Роналду ҳисобни очди!!! Кьеза икки рақибини алдаб ўтиб, шундай пас бердики, Роналду бу вазиятда гол ура олмаслиги қийин эди!! Ажойиб гол!

11. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! "Юве" ҳимоясидаги хатодан кейин Инсинье тўпни дарвоза ёнидаги Лосанога оширганди. Алекс Сандро тўпни тўхтатиб қолди.

9. ЗАРБААААААА!! Кьезанинг зарбасини Ррахмани қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

7. Жамоалар тезкор ўйин кўрсатишмоқда. Аммо ҳужумлар ўхшамаяпти.

4. ЗЕЛИНЬСКИИИИИ???!!! У ҳам қулай имкониятдан гол ура олмади. Ажойиб вазиятлар кўкка совурилмоқда.

2. РОНАЛДУ????!!! Моратанинг ажойиб тўп узатмасидан кейин Роналду 3 метрдан рақиб постини аниқ нишонга ола билмади. Унинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Альянц" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда "Ювентус" А Сериянинг 3-тури доирасида қолдирилган "Наполи"га қарши ўйинни ўтказади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика