Latest news

12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  0 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  2 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  4 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  4 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  6 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  5 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  6 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  9 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  22 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  6 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  2

А Серия. "Рома" сафарда дуранг ўйнади, Шомуродов майдонда 66 дақиқа ҳаракат қилди News

А Серия. "Рома" сафарда дуранг ўйнади, Шомуродов майдонда 66 дақиқа ҳаракат қилди

Италия А Сериясиниг 14-туридан ўрин олган "Сассуоло" — "Рома" учрашуви якунланди.

"Сассуоло" — "Рома" 1:1

Голлар: 0:1 – 80 Абрахам, 1:1 – 85 Пинамонти.

Сассуоло – Консильи, Толян, Айхан, Феррари, Кирьякопулос (Рожерио, 88), Лопес (Обианг, 75), Фраттези, Харруи (Торстведт, 66), Д`Андреа (Траоре, 66), Пинамонти, Лорьянте (Берарди, 88).

Рома – Руй Патрисиу, Челик (Карсдорп, 65), Смоллинг, Манчини, Рожер, Матич, Кристанте, Дзаньоло (Белотти, 78), Вольпато (Бове, 73), Шомуродов (Абрахам, 66), Залевски (Эль-Шаарави, 66).

Огоҳлантиришлар: Дзаньоло (26), Лорьянте (38), Айхан (54), Лопес (62), Кирьякопулос (68), Кристанте (73), Пинамонти (86), Манчини (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Берарди узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Белотти ҳужумда қоида бузди.

85. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пинамонти чап қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди!

80. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абраҳам Манчинининг қанотдан узатган тўпини бош билан дарвозага жойлаб қўйди!


78. Белотти Заниолони алмаштирди.

76. Путрисиу! УУУУУ! Траореда Шомуродовда бўлгани каби вазият юзага келганди, якун ҳам шунга ўхшаш бўлди.

74. Бове қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

70. Мезбонларнинг қанотдан бошлаган ҳужуми нариги қанотда якунланди.

68. Вольпатога нисбатан қўполлик ишлатилди.

65. "Рома"да икки ўзгариш: Абраҳам, Эл-Шаарави ва Карсдорп майдонга туширилди, Челик, Залевски ва Шомуродов захирага олинди.

62. Заниолони очиқчасига ағанатишди. Жарима зарбаси.

58. "Рома" футболчилари биринчи марта бир-бири билан юзлашаётган каби пас ўйнади, натижада оддий вазиятда тўп йўқотилди.

54. Заниолони рақиби ёнидан қўйиб юборгиси келмади, ҳакам уларнинг йўлини ажратди ва мезбонлар футболчисини жазолади.

51. "Рома" футболчисининг зарбаси кучсиз чиқди, рақиб посбони тўпни эгаллаб олди.

46. Элдор Шомуродовга Заниоло аниқ тўп узата олмади, натижада тўп Консиглининг қучоғидан ўрин эгаллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлимга ҳакам вақт қўшиб бермади. Танаффус. Умид қиламизки, 14-рақам эгаси иккинчи бўлимни ҳам тўлақонли майдонда ўтказади.

44. Залевскийнинг зарбасига омад ҳам, дарвозанинг бўйи ҳам калталик қилди.

41. Шомуродовнинг гол уриши учун бўм-бўш дарвоза ҳам қийинчилик туғдирмоқда.


40. Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумини Кристанте бартараф этди. Бурчак узатмасидан сўнг Фраттези римликларни кўзёш тўкишга мажбур қилишига бир баҳя қолди.

36. Шомуродовдан навбатдаги зарба рақиб посбони учун қийинчилик туғдирмади.

35. Патрисиу Лориентенинг зарбасидан сўнг хиёбонларда қад ростлаб турадиган тимсоллар каби қотиб қолди, унинг бахтига зарба тўрларни саваламади. 

34. "Сассуоло" футболчиси қандай гол уришни ўргатиб қўйиши мумкин эди.

32. Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади!

30. Ғолиб бўлсин "Рома", голлар урсин Шома деганларидек, римликларда стандарт вазият юзага келди.

26. Ҳакам Заниолога ўзи кийиб олган либос рангидаги "визитка"сини туҳфа этди.

25. Шомуродов ҳаводаги курашда рақибига Баҳодир Жалоловнинг усулини қўллаб юборди.

23. Вольпатонинг зарбасига бор-йўғи 5 метр аниқлик етишмади.

20. Залевски қанотда қандай ҳаракат қилишни ўйлаб турганда, тўп "Бўғирсоқ" эртаги қаҳрамонининг ҳаракатларини амалга оширди.

17. Патрисиу Фраттезининг зарбасидан сўнг бекорга яхши маош олмаётганини исботлади.

15. Иккала жамоа футболчилари тўп учун курашда бир-бирларининг либослари сифатини текшириб кўришди.

13. Шомуродов олдинга катта тезликда кетаётганди, бироқ шундай қараса, майдон тугаб қолибди.

9. ЗАРБА! Фраттези Шомуродовга узатилган тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, аммо барибир унинг ҳимоячи эканлиги билинди.

4. Шомуродов шеригининг узатмасига етиши учун "Мадагаскар" мултфильмидаги Мелман образидаги каби бўй-бастга эга бўлиши лозим эди.

3. Дастлабки зарбани мезбонлар йўллади, аммо "Рома" ҳимоячиси қадимий қаҳрамон Ахелласнинг жароҳатланган тана аъзоси билан тўпни қайтарди.

1. Учрашувни римликлар бошлаб берди.


Элдор, Элдор, сен ҳужумга бор деб қоламиз.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мезбонлар яшил, римликлар яшил рангли либосда ҳаракат қилишади.

Мана бу футболчи учун ҳозирги ўйинни томоша қилсак арзийди.

Ассалому алайкум, эндигина ухлайман дея, телефонини ўчирмоқчи бўлганида Шомуродовнинг асосий таркибдалигини кўриб, фикридан воз кечган футбол ишқибозлари! Бугун тундаги шодиёна кайфиятимиз охиригача давом этишидан умидвормиз.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика