Latest news

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  0 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  3 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

Шомуродов 82 дақиқа ҳаракат қилган баҳсда "Женоа" "Самдория" билан дуранг ўйнади News

Шомуродов 82 дақиқа ҳаракат қилган баҳсда "Женоа" "Самдория" билан дуранг ўйнади

Италия А Сериясининг 25-туридан ўрин олган "Женоа" - "Сампдория" баҳси якунланди.

Унга кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлайдиган бўлди.


"Женоа" - "Сампдория" 1:1

ГОЛ:  52 - Заппакоста 1:0, 77 - Тонелли 1:1

Женоа - Перин, Масьелло, Радованович, Кришито, Голданига, Зайц, Бадел, Строотман, Заппакоста, Шомуродов, Дестро.

Сампдория - Аудеро, Березински, Тонелли, Коллей, Аугелло, Кандрева, Адриен Силва, Экдал, Верре, Бальде Кейта, Квальярелла.


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

82. Ўзгариш: Марко Пьяца Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушди.

81. ЗАРБААА. Рамирес жарима ташқарисидан кучли зарба йўллади, бу сафар ҳам Перин тўпни ушлаб олди

78. Ўзгариш: Квальярелла майдонни тарк этди, унинг ўрнига Гастон Рамирес майдонга тушди

77. ГОООООООЛ. Лоренцо Тонелли ҳисобни тенглаштирди

73. Ўзгариш: Дестро учун учрашув якунланди. Унинг ўрнига қолган вақтларда Пандев ҳаракат қилади

71. Ўзгариш:  Габбьядини Кейтанинг ўрнига майдонга тушди

64. ЗАРБАААА. Квальярелланинг зарбасини Перин қийинчиллик билан ушлаб олди

63. Шомуродов иккинчи қаватда устунликка эга бўлди ва тўп Дестрога борди, бироқ италиялик офсайдда қолди

62. Учрашувда тўхталиш. Мезбонлар сардори Кришитонинг юзига кучли зарба йўллади ва ҳимоячи майдонда ётибди

59. Ўзгариш: Верре майдонни тарк этди, унинг ўрнига Якуб Янкто майдонга тушди

Заппакоста  иккита ҳимоячидан ўтиб кетди ва кучли зарба йўллаб, ҳисобни очишга эришди

52. ГОООООООООООЛ. Заппакоста ҳисобни очди

50. Иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқасини футболчилар ўйнаб бўлишди. Ҳозирча тўп асосан майдон марказида ҳаракат қилмоқда

Иккинчи бўлим бошланди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа ҳам қўшиб бермади ва ҳуштагини чалди. Ҳозирча ҳисоб 0:0

44. Шомуродов тўпни эгаллаб олиб, катта масофани босиб ўтди ва тўпни Стротманга узади. Бироқ нидерландияликнинг жарима майдончасига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди

41. Биринчи бўлимнинг сўнгги беш дақиқаси бошланди. Ҳозирча мезбонларда кичик устунлик бор

34. Огоҳлантириш: Милан Бадель рақиб майдони атрофида жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди



29. УХХХХХ.  Зайц ҳисобни очишга озгина қолди. Унинг ярим зарба ярим узатмаси тўсин ва устун кесишган жойга тегиб қайтди. Мезбонлар ҳисобни очишга жуда яқин келишганди

27. ЗАРБА. Зайц узоқдан зарба йўллади, бу сафар ҳам зарбага аниқлик етишмади

23. ЗАРБАА . Қанотдан узатилган тўпга Шомудоров боши билан зарба йўллади, бироқ сал ноаниқ

21. Гол. Дестро ҳисобни очди, бироқ ҳакамнинг ҳуштаги чалинди. Маттиа тўпни эгаллаб олишдан аввал дарвозабонга қўполлик ишлатди

13. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам баҳснинг дастлабки дақиқаларида хавфли ҳужумлар ташкил қилиша олмаяпти

5. ЗАРБА. Дестро майдон ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ меҳмонлар дарвозабони тўпни ушлаб олишга эришди

2. Адриан Силва жарима майдончасига кириб борд,и бироқ Перин тўни бурчакка чиқариб юборди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Genoa

Davide Zappacosta - 52'

Serie A . Round 25

03/03/2021, 23:45

1
:
1
Finished

Sampdoria

Lorenzo Tonelli - 77'

Stadium: Stadio Luigi Ferraris, 0 spectators

Referee: Luca Pairetto

45'
90'
34'  Milan Badelj
52'  Davide Zappacosta
73'  Mattia Destro (Goran Pandev)
82'  Eldor Shomurodov (Marko Pjaca)
82'  Kevin Strootman (Francesco Cassata)
59'  Valerio Verre (Jakub Jankto)
71'  Keita Balde (Manolo Gabbiadini)
77'  Lorenzo Tonelli
77'  Antonio Candreva
77'  Fabio Quagliarella (Gaston Ramirez)

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика