Latest news

08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   1 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  3 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  3 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  17 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5

А Серия. Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳси тугади. Захирадан тушган Шомуродов дублни расмийлаштирди News

А Серия. Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳси тугади. Захирадан тушган Шомуродов дублни расмийлаштирди

Италия А Серияси 37-тур доирасидаги "Женоа" - "Аталанта" якунланди.

Меҳмонлар илк таймда Дуван Сапата, Руслан Малиновский ва Робин Госенснинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. 

2-бўлимда Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиши билан 2 дақиқа ўтар-ўтмас рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Кейин эса бергамоликлар хавбеки Марио Пашалич орадаги фарқни яна оширди – 4:1.

67-дақиқада Горан Пандев пенальтини аниқ амалга оширди. Асосий вақт тугашига оз қолганида эса Шомуродов дублни расмийлаштирди – 3:4.

“Аталанта” бугунги ғалабадан кейин очколари сонини 78 тага етказиб, 2-ўрнини мустаҳкамлади. “Женоа” эса 39 очко билан 14-поғонада қолди.

"Женоа" – "Аталанта" 3:4

"Луижи Феррарис"

Голлар: 0:1 – 9 Сапата, 0:2 – 26 Малиновский, 0:3 – 44 Гозенс, 1:3 – 48 Шомуродов, 1:4 – 51 Пашалич, 2:4 – 67, пенальти Пандев, 3:4 – 84 Шомуродов.

"Женоа" – Маркетти, Гильоне (Портанова, 57), Масьелло, Онгене, Радованович, Ровелла, Кассата (Шомуродов, 46), Зайц (Касо, 46), Мелегони (Эбонг, 79), Пьяца, Дестро (Пандев, 46).

"Аталанта" – Голлини, Хатебур, Ромеро, Толои, Гозенс (Паломино, 76), Малиновский (Ламмерс, 57), де Рон, Миранчук (Муриэль, 89), Фройлер (Пессина, 46), Гимшити, Сапата (Пашалич, 46).

Огоҳлантиришлар: Гимшити (62), Толои (71), Ровелла (88).

ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating: +106   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика