Latest news

14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  0 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  6 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7

А Серия. "Интер" "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов эса захирадан майдонга тушди News

А Серия. "Интер" "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов эса захирадан майдонга тушди

Италия А Серияси 5-тур доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйини бўлиб ўтди.

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни захирадан бошлади ва 65-дақиқада майдонга тушди.

"Женоа" - "Интер" 0:2

Голлар: Ромелу Лукаку (64), Д`Амброзио (79)

"Женоа": Перин, Гильоне, Гольданига, Сапата, Чиборра, Бадель, Бехрами, Пьяца, Ровелла, Бани, Пандев.

"Интер": Ханданович, Д`Амброзио, Раноккия, Бастони, Дармиан, Видаль, Перишич, Брозович, Эриксен, Мартинес, Лукаку.


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Genoa

Serie A . Round 5

24/10/2020, 21:00

2
:
0
Finished

Inter

Romelu Lukaku - 64', Danilo D'Ambrosio - 79'

Stadium: Stadio Luigi Ferraris, 0 spectators

Referee: Davide Massa

45'
90'
46'  Lennart Czyborra (Luca Pellegrini)
60'  Valon Behrami (Ivan Radovanovic)
61'  Milan Badelj (Miha Zajc)
65'  Marko Pjaca (Eldor Shomurodov)
84'  Nicolo Rovella (Filippo Melegoni)
86'  Mattia Bani
40'  Lautaro Martinez
58'  Christian Eriksen (Nicolo Barella)
58'  Ivan Perisic (Achraf Hakimi)
64'  Romelu Lukaku
64'  Nicolo Barella
72'  Lautaro Martinez (Andrea Pinamonti)
79'  Danilo D'Ambrosio
79'  Andrea Ranocchia
80'  Arturo Vidal (Radja Nainggolan)
81'  Matteo Darmian (Aleksandar Kolarov)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

86. Бани Бареллага қарши қўпол ҳаракат қилди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

85. Элдор Шомуродов ҳужумда тўпни эгаллаб олдинга қараб бораётган эди, аммо футболчимиз оффсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.

84. "Женоа"да ўзгариш: Милегони Ровелланинг ўрнига майдонга тушди.

84. Пинамони "Интер"нинг учинчи голини уриши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

80. Наингголан ва Коларов "Интер" сафида майдонга тушди, улар Дармиан ва Видални алмаштиришди.

79. ГОЛ! Д`Амброзио ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. У қанотдан узатилган тўпни Перин дарвозасига аниқ йўллади, энди генуяликларнинг вазиятни ўнглашлари қийин масала

78. Ҳа, генуяликлар тўпга эгалик қилишмоқда, аммо "Интер" жарима майдончаси яқинига ҳам бора олишмаяпти.

74. Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо бу ерда "Интер" ҳимоячиси Раноккия яхшироқ ҳаракат қилди.

72. Лаутаро захирага олинди, унинг ўрнига майдонга Пинамонти туширилди. Мартинес эса "жаҳл оти"га минган.

69. ГОЛ! Йўқ, Лукаку гол урган вазиятдан ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

67. Элдор ўйинни қутқариш учун майдонга тушди, у кучга тўлган ва рақибга прессинг уюштирмоқда.

65. Шомуродов майдонга тушди! У ўйини қошувмаган Марко Пьяцани алмаштирди.

64. ГОООООЛЛ!!! Ниҳоят! Ўйиндаги илк аниқ зарба ва гол! Бельгиялик форвардга Барелла ажойиб тарзда пас берди ва Ромелу қийинчиликсиз гол урди.

61. Мезбонлар сафида икки ўзгариш: Зайц Баделни, Радованович эса Бехрамини алмаштирди.

58. "Интер"да ўзгаришлар: Барелла Эриксен, Хакими эса Перишичнинг ўрнига майдонга тушди.

54. Ҳа, "Интер"нинг ўйини умуман қовушмаяпти, Конте шогирдлари айниқса хавфли вазиятларни юзага келтиришда муаммоларга дуч келишмоқда. "Женоа" учун эса ушбу ҳисоб ижобий албатта.

49. Биринчи тайм бошида бўлганидек "Женоа" бўлимни яхши кайфиятда бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Бўлим аввалида "Женоа"да ўзгариш: Пеллегрини Чиборрани алмаштирди.



БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга умуман вақт қўшиб бермади.

40. Илк сариқ карточка Лаутаро Мартинесга кўрсатилди. У рақиб жарима майдончаси ичида тўпга улгурмади ва Гольданиганинг оёғига зарба бериб юборди.

38. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик "Интер" тарафида: 30% - 70%.

33. Лаутаро жарима майдончаси ишига ошириб берилган тўпни қийинчилик билан "Женоа" дарвозасига йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўсқинлик қилди.

28. Лукаку қанотдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига йўллай олмади. Миланликлар бу вазиятда пенальти талаб қилишди, аммо ҳакам "йўқ" деди. 

26. Видаль! Меҳмонлар ярим ҳимоячиси жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба бериб кўрди, аммо Бани вазиятни бартараф этди.

23. Ҳозирча ўйинда дарвоза томон аниқ зарба берилмади (!).


Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг!

18. "Нерадзуррилар" тўп билан кўпроқ муомала қилишмоқда, аммо Антонио Конте жарима майдончаси ичига киришда муаммоларга дуч келмоқда. 

14. Лаутаро! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси остонасидан Перин дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо унинг зарбаси тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

12. Хавфли вазиятларсиз ўйин бўлмоқда, матнли трансляцияга нимадир ёзиш учун қандайдир вазият содир бўлиши керак)

8. Миланликлар секин-секин кескинроқ ҳужумларга ўтишмоқда, аммо ҳозирча айтарлик вазият содир бўлмади.

4. Ҳозирча "Интер" ҳужумга катта куч билан ўтиб кетгани йўқ, тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда.

1. Ўйинга старт берилди!

- Ҳайрли кеч. "Эл Класико"дан сўнг сизларни Италия А Серияси 5-тур доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйинига таклиф этамиз. Шомуродов ўйинни захирада бошлайди, аммо исталган вақтда майдонга тушиши мумкин, шундай экан сизлар билан бу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика