Latest news

15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  12 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  2 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2

А Серия футболчисига беш йиллик қамоқ жазоси тайинланди News

А Серия футболчисига беш йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Неаполь суди Италиянинг “Монца” клуби ҳимоячиси Армандо Иццони ўйинларга пул тикиш ва уюшган жиноятчилик иши бўйича айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

Неаполь прокурори Маурицио Де Марко футболчи учун 4 йил-у 10 ойлик қамоқ жазосини сўраган. Футболчининг судлангани ҳақидаги фактлар унинг Б серияда “Авеллино” жамоасида ўйнаган даврига тўғри келади. Суд Иццо ва яна икки футболчи – Франческо Миллеси ва Лука Пинининг фирибгарлик схемаларида воситачи бўлганлиги, уларнинг ўйин натижаларига таъсир ўтказишга урингани қайд этилган.

Манбанинг қайд этишича, суд ҳукми ҳали кучга кирмаган, апелляция жараёнлари тугагунига қадар футболчи қамоқ жазосини ўтамайди. Армандо суд қарори устидан шикоят қилмоқчи.

31 ёшли Иццо ўтган йили "Торино"дан "Монца" сафига ижара асосида келиб қўшилганди. Бунгача ҳимоячи "Триестина" ва "Женоа" клубларида ҳам тўп тепган ҳамда Италия терма жамоаси либосида уч ўйинда майдонга тушган.

Жорий мавсум "Монца" 33 учрашувда 45 очко жамғариб, Италия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Иццо клуб сафида 25 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика