Latest news

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  0 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

А Серия. "Рома" Римда "Фиорентина"ни таслим этди, Абрахамдан 2 та, Шомуродовдан 1 та голли узатма News

А Серия. "Рома" Римда "Фиорентина"ни таслим этди, Абрахамдан 2 та, Шомуродовдан 1 та голли узатма

Италия чемпионати 1-туридан ўрин олган "Рома" – "Фиорентина" учрашуви бўлиб ўтди.

Элдор Шомуродов 69-дақиқада шерикларини 2 та голли пас билан таъминлаган Тэмми Абрахам ўрнига майдонга тушди ва 79-дақиқада Веретунинг иккинчи голига ассистентлик қилди.

Рома – Фиорентина 3:1 

«Стадио Олимпико»

Голлар: 1:0 – 26 Мхитарян, 1:1 – 60 Миленкович, 2:1 – 64 Верету, 3:1 – 79 Верету.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 84), Верету (Бове, 88), Кристанте, Пеллегрини (Перес, 84), Заньоло, Абрахам (Шомуродов, 69).

Фиорентина – Дронговски, Венути (Сапонара, 86), Игор Жулио, Миленкович, Бираги, Бонавентура (Бенасси, 75), Пульгар, Мале (Кастровилли, 46), Кальехон (Терраччано, 20), Влахович, Гонсалес (Соттил, 86).

Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (12), Заньоло (44), Бонавентура (45), Пульгар (53).

Четлатишлар: Дронговски (17), Заньоло (52).

Баҳс якунланди!  Элдор Шомуродов ассист қайд этган ўйинда "Рома" ишончли ғалабани тантана қилди.

90+3. "Фиорентина" вазият яратишга уриняпти. Влаховичнинг зарбасига Патрисиу эга чиқди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Зарбаааа!  Переснинг пасидан кейин Шомуродов бирга-бир ҳолатда зарба йўллади, Терраччано тўпни қайтарди. 

88. "Рома"да навбатдаги ўзгариш: Верету ўрнига Бове ўйинни тугатиб қўяди.

86. "Фиорентина"да 2 та алмаштириш: Венути ўрнига Сапонара, Гонсалес ўрнига Соттил туширилди.

84. "Рома"да 2 та ўзгариш: Пеллегрини ўрнига Перес, Мхитарян ўрнига Эль-Шаарави ўйинни давом эттиради.

82. Гонсалес анча ҳолдан тойди. Аргентиналик бугун бор кучини сарфлади.

80. Меҳмонлар норози. Улар голгача Манчини Гонсалесга нисбатан қоидани бузганди деб ҳисоблашмоқда. 

79. ГОООООООООООООООООООЛ!  Шомуродовнинг қойилмақом пасидан кейин Верету ҳисобни оширди – 3:1!  Офарин, Элдор!  

77. Рожер Ибаньес Николас Гонсалесни туртди, аммо рефери индамади.

76. Бенасси Влаховичнинг зарба позициясига олиб чиқди. Эндигина майдонга тушган футболчи эса трибунани кўзлади.

75. Шомуродов Пульгардан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди, бироқ ҳимоячини алдаб ўтолмади. 

74. "Фиорентина"да алмаштириш: Бонавентура ўрнига Бенасси ўйинга қўшилди.  

71. Бонавентура Рожер итариб юбориб, қоидани бузди.

69. "Рома"да ўзгариш: Тэмми Абрахам ўрнига Элдор Шомуродов тушди. 

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика