Latest news

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  2 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

А ПРО-Лига. "Шердор" Фарғонада йирик ҳисобда мағлубиятга учради News

А ПРО-Лига. "Шердор" Фарғонада йирик ҳисобда мағлубиятга учради

А ПРО-Лиганинг 24-тур учрашувлари доирасида "Истиқлол" Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуасида "Шердор"ни қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужум ташкил этган фарғоналиклар 2-дақиқадаёқ тезкор гол киритишни уддасидан чиқдилар.

Бу вазиятда Элёр Мамасолиев "Истиқол"нинг дастлабки голига муаллифлик қилди.

Биринчи бўлим 21-дақиқасида мезбонлар "Шердор" дарвозасига иккинчи голни киритдилар. "Истиқлол" ярим ҳимоячиси Сардорбек Сотволдиев томонидан ижро этилган бурчак зарбасини Улуғбек Худайбердиев голга айлантирди - 2:0.

Шундан сўнг "Шердор" жамоаси вакиллари ўз ўйинларини бир оз кучайтиришди.Самарқандликларнинг жамовий ўйин эвазига ташкил этган бир нечта ҳужумларида вазиятни якунлашда ҳужумчиларга тажрибасизлик панд берди.

Биринчи бўлим сўнгига қадар дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар.

Бўлим ўрталарига қадар жамоалар томонидан ташкил этилаётган кўплаб ҳужумлар самара келтирмади.

62-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилган меҳмонлар футболчиси Файзулло Жуманқўзиев "Шердор" дарвозасига жамоасига гол киритди - 3:0. Орадан 4 дақиқа ўтиб Анваржон Ҳожимирзаев белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, самарқандликлар дарвозасини ишғол этди - 4:0.

Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ярим ҳимоячиси Рустамжон Абдуҳамидов тезкорлик эвазига "Шердор" дарвозасига гол киритди - 5:0.

Қизиқарли кечган баҳс шу тариқа "Истиқлол" жамоасининг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

А ПРО-Лига. 24-тур
"Истиқлол" - "Шердор" 5:0 (2:0)
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Ҳусан Набиев, Отабек Қосимов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Элёр Мамасолиев, 2 (1:0), Улуғбек Худайбердиев, 21 (2:0), Файзулло Жуманқўзиев, 62 (3:0), Анваржон Ҳожимирзаев, 66-пен.(4:0), Рустамжон Абдуҳамидов, 90+2 (5:0)
«Истиқлол»: Нодир Ашурматов, Фаррухжон Иброхимов, Абдухолиқ Қурбонов, Сардор Сотволдиев, Рустам Абдухамидов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Худайбердиев, Элёр Мамасолиев, Сардор Тельяков, Айбек Нурбаев, Тимур Маматмуродов.
Заҳира: Тимур Усмонов, Риза Айвазов, Элёр Акбаров, Шохрух Бойқўзиев, Файзулло Жуманқўзиев, Хушнудбек Бозоров, 70. Бобурбек Эргашев.
"Шердор": Амиржон Нарзиқулов, Фарзин Мухторов, Асадбек Толипов, Асилжон Орипов, Марадона Сафаров, Фахриддин Алимов, Жаҳонгир Сайдуллаев, Фарҳоджон Сафаров, Ойбек Жўраев, Соҳиб Махмудов, Шахзоджон Равупов.
Заҳира: Шахзод Раимов, Мирзо Ахмедов, Муроджон Шамсиддинов


Бекзод Толибов тайёрлади



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика