Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  34 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

А ПРО-лига. "Нефтчи" мавсумни мағлубият билан бошлади (батафсил шарҳ) News

А ПРО-лига. "Нефтчи" мавсумни мағлубият билан бошлади (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 1-турида "Нефтчи" ўз майдонида Хоразмнинг "Хоразм" жамоасини қабул қилди.

Учрашувдан аввал «Истиқлол» ўйингоҳига ташриф буюрган мухлисларни хушнуд этиш мақсадида эстрада хонандалари ижросида концерт дастури ташкил этилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида расман Фарғонада Про-Лига мусобақаларига старт берилди.



Беллашув «Нефтчи» вакилларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим давомида меҳмонлар дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган мезбонларда бир қатор қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, вазиятлар самарасиз якунланди. Аксинча «Хоразм» жамоаси вакилларининг қарши ҳужумдаги ҳаракатлари хавфли кўриниш ҳосил қилди. Ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.




Иккинчи бўлим дастлабки дақиқалариданоқ ўз мухлислари қаршисида ўйнаётган «Нефтчи» вакиллари ҳужумкорликни кучайтирдилар. Кетма-кет ҳужумлар натижасида юзага келган жарима зарбалари, гол уриш учун қулай имкониятлар мезбонларга наф келтирмади. Учрашувнинг 69-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Кутилмаганда «Нефтчи» жамоаси ҳимоячиси Даврон Маматов тўпни дарвозабонга қайтариш вақтида хатога йўл қўйиб, автогол муаллифига айланди. Шундан сўнг мезбонлар рақиб дарвозасини ишғол этиш учун сўнги дақиқаларга қадар кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, наф келтирмади. Иккинчи бўлим сўнги дақиқаларида заҳирадан ўйинга қўшилган Исломбек Каримовнинг кучли зарбасини «Хоразм» посбони Ғайрат Ўдаев қийинчилик билан қайтариб қолди. Шу куни меҳмонлар ҳимояси тартибли ўйини ва жамоа посбони маҳорати эвазига «Нефтчи» вакиллари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади, кўплаб вазиятларда мезбонлардан омад яққол юз ўгирганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Учрашув шу тариқа «Хоразм» жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.



ПРО-лига. "А" гуруҳи.
1-тур
“Нефтчи” – “Хоразм” 0:1 (0:0)
Гол
: Даврон Маматов, автогол (69)
Ҳакамлар: Асқар Нажафалиев, Ҳ.Набиев, Д.Тиллабоев.
Захирадаги ҳакам: Олим Тўйчибоев
Назоратчи – Маъмур Саидқосимов
Комиссар – Зоҳиршоҳ Акрамхонов

“Нефтчи”:
12. Музаффар Абдуллаев, 3. Даврон Маматов, 4. Шодиёр Хожиматов, 5. Руслан Мелзитдинов, 6. Баҳодир Акрамов, 8. Достон Абдураҳмонов, 9. Носирбек Отақўзиев, 11. Хамидулло Абдулҳамидов, 18. Даврон Исоқов, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Игорь Таран.
Захирадагилар: 21. Фаррух Турдиалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 7. Ислом Тошпўлатов, 10. Хуршидбек Асқаралиев, 13. Жамшид Қобулов, 15. Миржамол Неъматов, 77. Исломбек Каримов.

“Хоразм”: 35. Ғайрат Ўдаев, 3. Равшанбек Султонов, 4. Жасур Атажонов, 6. Фаррух Хайдаров, 7. Дадахон Юсупов, 8. Айбек Нурбоев, 10. Тимур Бекчанов, 11. Сарвар Жуманиёзов, 15. Сирож Рўзметов, 19. Темур Машарипов, 22. Миржалол Қурбонов.
Захирадагилар: 16. Лазиз Убайдуллаев, 17. Сардорбек Матмуродов, 18. Рафикбек Каримов.

Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика