Latest news

07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  19 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитой йиғинини якунлади News

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитой йиғинини якунлади

Темур Олимхўжаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Хитойда ўтказган йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ўсмирларимиз Хитойда дастлаб Мўғулистон U-16 терма жамоасига қарши учрашувда 12:0 ҳисобида зафар қучишди. Иккинчи беллашув Хитой U-17 терма жамоаси билан ўтказилиб, унда жамоамиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Хитой ушбу баҳсда бир ёш катта футболчилардан иборат терма жамоаси билан ҳаракат қилди.

Хитойдаги йиғин ва кейинги режалар хусусида Олимхўжаев қуйидагича таъкидлади:

- Хитойдаги йиғин биз учун фойдали бўлди. Аксарият футболчилар ёзги дам олишдан қайтишгани сабабли жисмоний ҳолатларини яхшилаш устида ишладик. Мўғулистонни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Хитойликлар шогирдларимдан каттароқ бўлишса-да, ўйин бўйича улардан деярли қолишмадик. Вазиятлардан фойданала олмаслик панд берди. Йиғин мобайнида хатоларимизни аниқлаб, тегишли хулосалар чиқардик. Навбатдаги йиғинларда шу жиҳатларга эътибор қаратамиз.

25 август куни Тошкентда йиғилиб, машғулотларни бошлаймиз. 31 август куни Қатарга йўл олиб, 2 ва 4 сентябрь кунлари Қатар ўсмирлар терма жамоасига қарши 2 назорат баҳсида майдонга тушамиз. Кейин эса Фаластинда ўтадиган саралаш баҳсларида иштирок этамиз. Ҳозирча тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 16-20 сентябрь кунлари Фаластинда ўтадиган саралаш беллашувларида Мальдив ороллари, Фаластин ва Яман термаларига қарши ўйнайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика