Latest news

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   3 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  33 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

Футболдаги “каратэ” News

Футболдаги “каратэ”

Кеча Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионига аёллар ўртасида Олий лига тўртинчи тур доирасида бўлиб ўтган “Севинч”-“Бухоро W” учрашувини бевосита майдондан кузатиш учун ташриф буюрдим.

Маълумки, “Геолог” стадиони “Шўртангаз” кимё мажмуаси тасарруфидаги спорт соғломлаштириш марказининг бир қисми ҳисобланади. У ерда ёш ўғил қизлар футболдан ташқари бир неча спорт турлари билан шуғулланишади.

Стадионга ташрифимнинг боиси фақатгина футбол томоша қилиш эди. Каратэга доир “кўргазмали чиқиш”нинг гувоҳи бўлишим эса хаёлимга ҳам келмасди.

Гап шундаки, меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси Екатерина Лангаева “Бухоро W” таркибида футбол мусобақаларида иштирок этса-да, уни бемалол мураббийларга шарқ яккакурашлари бўйича ҳам синаб кўришни тавсия қилган бўлардим. Боиси…

Келинг, воқеа тафсилотларига батафсил тўхталамиз. 8:0 ҳисобида ортда қолаётган “Бухоро W” футболчилари ўз жарима майдончаси яқинида 69-дақиқада Феруза Турдибоевага нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Анна Сидорова нотўғри позиция танлагани боис ушбу ҳолатни кўрмай қолди. Тўп “Севинч” ҳимоячиларидан бирига келиб тушгач, у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Майдонда ётган Феруза томон меҳмон жамоа сардори Лангаева югуриб келиб, “атайин ётиб ўйинни чўзмаслиги” кераклигини уқтирган кўйи туртиб, пўписа қила бошлади. Қизиғи, ўйинни чўзиш “Севинч” футболчилари учун ёт ҳолат ҳисобланишини мухлислар жуда яхши билишади. Ўзига нисбатан ҳаркатдан жаҳли чиққан Турдибоева эса Лангаевага нисбатан ҳакамнинг фикрича, “қўпол сўзлар” билан жавоб қайтарди. Учрашув бош ҳаками Сидорова ҳар икки футболчига қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Турдибоева майдонни тезда тарк этди. Екатерина эса ҳакамнинг ноҳақлигини исботлашга тушиб кетди. Бироз ўтиб майдон ташқарисидаги рақиби Феруза томон важоҳат билан югура кетди. Зиддиятни тинчлантириш учун югурган заҳира ҳаками Зилола Раҳматова ва бошқа футболчилар Лангаевани тинчлантиргунча стадионга йиғилган мухлислар унинг каратэдан ҳам етарлича маҳорати борлигига гувоҳ бўлишди. Оёқда берилган қаттиқ зарба доим спорт билан шуғулланиб юрган Ферузага унча таъсир қилмаганини унинг тик оёқда заҳира ўриндиғини тарк этганидан билиш мумкин. Агар Турдибоева жисмоний бақувват бўлмаганида Екатеринанинг зарбасидан қайтиб ўрнидан тура олмаслиги ҳам мумкин эди. Ўйлаймизки, аёллар футболи ассоциацияси мутасаддилари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқишади.

Аёллар футболи гарчи эркаклар футболичалик оммавий бўлмаса-да, унга оддий ҳолатлардан бошлаб эътиборни ошириб бориш керак. Учрашувда эътиборга молик ҳолатлар кўплаб учради. Бу ҳақда батафсил тўхталмоқчи эмасман.

Шунчаки қуруқ гап бўлиб қолмаслиги учун, стадионга тез ёрдам машинасининг кечикиб келиши, меҳмон жамоа футболчиси Феруза Чориева қайдномада 23-рақамда кўрсатилиб, майдонда 13-рақамда ҳаракат қилиши ёки мураббий Обид Ражабовнинг гоҳ заҳира ўриндиғидан, гоҳида назоратчи томондан кўрсатилган томошабинлар ўриндиғидан кўрсатма бериши биз учун жавобсиз савол бўлиб қолаверишини айтиб ўтишимиз мумкин.

Нима ҳам дердик, иш бор жойда камчилик бор. Ҳамма гап хатоларни такрорламай, ундан тегишли хулоса чиқаришда!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика