Latest news

19:04Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0. Матнли трансляция  4 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  1 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  3 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  12 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  8 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  13 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2

Превью. "Нефтчи" - "Насаф". News

Превью. "Нефтчи" - "Насаф".

Турнинг марказий ўйини Фарғонада бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Насаф» (Қарши)

23 май. 18:00.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)

Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент).


“Нефтчи” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. “Нефтчи” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Насаф”нинг қўли баланд келган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида тенглик: 46:46. “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган, “Насаф” эса 47 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Насаф”нинг фарғоналиклар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

2014 йил дастлабки даврада “Насаф” ўз майдонидаги баҳсда ғолиб чиққан. Дастлаб фарғоналиклар вакили Руслан Мелзиддинов ҳисобни очганди. Бунга Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкян томонидан урилган голлар “аждарлар”га ғалаба келтирган – 2:1. Фарғонада ҳам “аждарлар” зафар қучишган. Азамат Алланиёзовнинг иккинчи бўлим бошидаги голи “Насаф”га 3 очко келтирган – 0:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Нефтчи» - «Насаф» 0:1
20.04.2013 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
28.10.2012 «Нефтчи» - «Насаф» 0:0
09.10.2011 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
21.10.2010 «Нефтчи» - «Насаф» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бўлиб ўтган 18та ўйиннинг 9тасида ғалабага эришган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. “Насаф” икки марта Фарғонадан уч очко билан қайта олган (2010 ва 2014 йиллар). Водийда ўтган охирги бешта баҳсда “Нефтчи” бу рақибни юта олмаган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика